218
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи директори: “Битта машина йиғишга 15-20 дақиқа сарфлаймиз”
Фото: “Tazabek.kg”
Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль заводи очилишида Тulpar Motors директори Мирбек Дубанаев битта машина йиғиш учун тахминан 15-20 дақиқа вақт сарфланишини айтди. Бу ҳақда АКИпресс хабар берди.
Завод раҳбарига кўра, лойиҳа уч босқичда амалга оширилмоқда. Айни пайтда завод биринчи босқичда бўлиб, унга 10 миллион доллар сармоя киритилган, бу босқичда ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг автомобилни ташкил этади, кейинги босқичларда эса йилига 30 минг автомобилга етказилади.
“Айни пайтда Chevrolet Tracker, Onix, Cobalt, Labo, Damas русумли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Isuzu савдо ускуналари ҳам мавжуд: NPR75L ва NMR77H асосидаги ўртача 3-5 тонналик Isuzu юк машиналари, Isuzu D-MAX пикаплари. Ишлаб чиқариш аллақачон йўлга қўйилган ва автомобиллар харидорлар учун мавжуд”, дея тушунтирди Дубанаев.
18 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тulpar Motors автомобиль заводи ишлашига старт берди. Чуй вилоятининг Оқсув қишлоғидаги завод майдони 47 минг квадрат метрни ташкил этади ва General Motors ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Килиан Мбаппе “Реал”га аслида қанчага тушди?
АҚШнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оила аъзолари ўлдирилди
Россияда америкалик мусиқачи 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Эксперт: “Қуёшдаги чақнашлар инсониятни тош даврига қайтариши мумкин”