Фото: “Bilboard.cом”
Жанубий Корея чегара ҳудудида ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Корея ҳудудига радиоэшиттиришлар узатишни бошлади. Бу ҳақда Жанубий Корея армияси маълумотига асосланиб, Reuters нашри хабар берди.
Жанубий Кореянинг сўнгги тадбири шимол ҳукуматининг провокацион хатти-ҳаракатларига жавобан амалга оширилгани билдирилган. Олдинроқ Шимолий Корея томонидан демилитаризация зонаси жанубига юзлаб чиқинди солинган ҳаво шарлари учирилган эди.
Шимолий Корея чегара бўйлаб ўндан ортиқ йирик овоз кучайтиргичлар ўрнатган. Ушбу воситалар коммунистик қўшни мамлакатнинг ички қисмларига маълумот узатиш имконини беради.
Шимолий Корея томонидан жанубга ҳаво шарлари учириш жорий йилнинг май ойидан бери давом этмоқда. Пхеньян қисқа муддат ичида минглаб шарлар учирган. Ахлат қоплари илдирилган шарлар Жанубий Кореядаги аҳоли пунктларига тушиб, фуқароларнинг мулкларига моддий талафотлар етказган.
Манбада айтилишича, Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали шимолга дунё янгиликлари, К-поп қўшиқлари ва тарғибот нутқларини эшиттиришга уринган. Ушбу ҳаракат мазмунан қўшни мамлакатдаги фуқароларнинг дунё ҳақидаги тасаввурларини ўзгартириш ҳамда мафкурага зарба беришни мақсад қилади.
Ҳарбий амалдорлар ва фаоллар томонидан психологик урушнинг самарали шакли сифатида баҳоланган овоз кучайтиргичлар воситасидаги эшиттиришлар 2018 йилда икки корейс мамлакати расмийлари учрашувида имзоланган тинчлик келишувига кўра тўхтатилган. Бу келишувнинг зарурий қисми ўлароқ Шимолий Корея ҳам Сеулга нисбатан провокацион манёврларини тўхтатган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Килиан Мбаппе “Реал”га аслида қанчага тушди?
Ўзбекистонда 6 ойда нечта енгил автомобил ишлаб чиқарилган?
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи директори: “Битта машина йиғишга 15-20 дақиқа сарфлаймиз”
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Эксперт: “Қуёшдаги чақнашлар инсониятни тош даврига қайтариши мумкин”