19:33 / 19.07.2024
733

Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди

Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди
Фото: AFP
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги муваффақиятсизлигини кўриб, Украинада уруш бошлаганини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

"Украинада нима бўлаётганини кўринг. Бу Афғонистондан қўшинларнинг ҳалокатли тарзда олиб чиқилиши билан бошланди. Ушбу мағлубиятдан руҳланган Россия Украинага бостириб кирди. Улар бу одамлар [ҳозирги Америка маъмурияти] уқувсиз эканини кўрди", деди у Милуокидаги республикачилар миллий қурултойида сўзлаган нутқида.

Ушбу нутқида Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда республикачилардан АҚШ президентлигига номзодини кўрсатишга расман розилик берган. Сиёсатчи Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқилишини АҚШ тарихидаги “энг катта камситилиш” деб атаган.

"Биз у ерда умумий қиймати 85 миллиард долларлик ҳарбий техника ва кўплаб америкалик аскарларни қолдиргандик", деган у.

Байден 2021 йил 14 апрелда Америка тарихидаги энг узоқ хорижий ҳарбий кампанияга айланган Афғонистондаги операцияни якунлашга қарор қилганини айтган. Мазкур операция 2001 йил октябрь ойида бошланган, унинг энг юқори чўққисида (2010 йилдан 2013 йилгача) Афғонистондаги Ғарб кучлари сони 150 минг кишидан ошган.

Америка қўшинларининг олиб чиқилиши 2021 йил май ойида бошланган. АҚШ ва НАТОнинг асосий ҳарбий қисмлари Афғонистонни 2014 йилда тарк этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди