date
views 537

Россияликларнинг 81 фоизи мигрантларга нисбатан салбий кайфиятда эмаслиги маълум қилинди

Россияликларнинг 81 фоизи мигрантларга нисбатан салбий кайфиятда эмаслиги маълум қилинди
Фото: profile.ru
Россия давлат сўровнома хизматининг навбатдаги сўровномаси кутилмаганда россияликларнинг аксарияти мигрантларни исталмас шахслар деб ҳисоблаши ҳақидаги фикрларда асос йўқлигини кўрсатиб берди. Сўралганларнинг 81 фоизи мигрантларга нисбатан салбий кайфиятда эмаслигини айтган. Фақат 12 фоиз сўралганлар мавжуд миграцион сиёсатдан чўчишини билдирган.

ВЦИОМ сиёсий тадқиқотлар департаменти раҳбари Михаил Мамонов россияликларнинг катта қисми мамлакатнинг кўп миллатли бўлиши уни янада кучайтиради деган фикрда эканини айтган.

Биз мигрантлар нисбатан нафрат йўқлигига гувоҳ бўлмоқдамиз: 81 фоиз сўралганлар ўзи яшаётган аҳоли пунктига бошқа жойдан келганларга нисбатан негатив ҳис-туйғулар туймаслигини билдирган. Бу жуда катта кўрсаткич”, – деган Мамонов.

Келиб чиқиши тожикистонлик бўлган шахслар томонидан “Crocus City Hall”да содир этилган террорчилик актидан сўнг Россияда кучишлатар тизимлар ёрдамида рейдлар кўпайтирилди ва миграцион сиёсат кучайтирилди. РФ Давлат думаси спикери Вячеслав Володин мигрантларни депортация қилиш учун асос бўладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгайтирилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Рўйхатга РФ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг жамоатчилик тартиби ва хавфсизликка дахл қилиш билан боғлиқ яна 20 та моддани қўшиш режалаштирилган.

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин аввалроқ мигрантлар ўртасида жиноятчилик ошиб бораёганини қайд этган эди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ярим йил ичида хориждан келган фуқаролар ўртасида номусга тегиш жиноятлари 5 фоизга, вояга етмаган болаларга нисбатан шаҳвоний хатти-ҳаракатлар қилиш 25 фоизга ошган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияликларнинг 81 фоизи мигрантларга нисбатан салбий кайфиятда эмаслиги маълум қилинди