13:38 / 20.07.2024
200

Алдов йўли билан бойимоқчи бўлган Британия армияси майори қандай фош бўлганди?

Интернет пайдо бўлиб ривожлана бошлагандан сўнг телевидение жиддий рақобатга дуч келмоқда. YouTube, Instagram, TikTok ва бошқа шу каби платформаларда ҳар хил мавзуларда турли видеолар тинимсиз эълон қилинаётган пайтда телеканаллар яшаб қолиш учун қизиқарли кўрсатувлар қилишга мажбур бўлмоқда.

Турли ютуқлар ва пул ўйналадиган кўрсатувлар телеканаллар рейтингини кўтарувчи кўрсатувлар ҳисобланади. Шу жумладан, пул ютуқлари ўйналадиган турли шоулар ҳам.

Илк бор 1998 йилда Британиядаги ITV (Independent Television) телеканалида пайдо бўлган “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” (Who Wants to Be a Millionaire?) кўрсатуви ҳам ютуқли пул ўйналадиган шоу ҳисобланади.

Бу кўрсатув иштирокчисига 15 та савол берилади ва ҳар бир саволга тўртта жавоб айтилади. У тўғри жавобни топса кейинги саволга ўтилади. Иштирокчи барча саволлар жавобини топса жуда катта миқдорда пул ютиши мумкин.

“Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” кўрсатуви кўп ўтмай оммабоп шоуга айланади ва дунёнинг бошқа давлатлари телеканаллари ҳам уни ташкил этиш бўйича лицензия сотиб олади.

Британияда ташкил этилган кўрсатув иштирокчиси барча саволларга тўғри жавоб берса у бир млн фунт стерлингга эга бўлади. Кўрсатув оммалашиб борар экан, унда иштирок этиш имкониятини қўлга киритган айримлар ғирром ва алдов йўли билан ютиб кетишга уринади. Ана шундай шахслардан бири Британия армияси майори Чарлз Ингрэм бўлган.

Кўрсатувдан кадр
Ғолиблик ва ғирром ўйин

2001 йил 9-10 сентябр кунлари Борхэмвуд шаҳридаги Elstree Studios компанияси студиясида ITV телеканалида намойиш этиш учун “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” кўрсатувининг навбатдаги сони суратга олинади.

Унда қатнашган Британия армияси майори Чарлз Ингрэм барча саволларга тўғри жавоб топиб ғолибга айланади. Охирги савол шундай бўлганди:

100 та нол билан тугайдиган рақам қандай аталади?

А: Гугол
Б: Мегатрон
С: Гигабит
Д: Нанамол

Чарлз “А” жавобни белгилайди ва ғолиб бўлади, бироқ ютуққа қўйилган 1 млн фунт стерлингни (сўмда ҳозирги курс билан 16 млрд 444 млн бўлади) ололмайди. Уни ғирром ўйнаганликда айблашади.

Кўрсатувдан кадр
Гап шундаки, ўйин бошлангач Чарлз дастлабки 3-4 та саволга осон жавоб беради. Жавоб бериш жараёнида жавобларини қўшимча маълумотлар билан изоҳлайди.

Бироқ қийин саволлар бошланганда у умуман ожиз қолади. Тўғри жавобни танлашда иккиланади. Шунингдек, бошловчининг нега бу жавобни танладингиз деб берган саволига тайинли жавоб бера олмайди.

Чарз кейинги саволларга амаллаб жавоб беради. Бироқ унинг танлови тўғри жавоб бўлиб чиқаверади. Ўйин давомида бошловчи (машҳур Крис Таррент) унга ўйинни етиб келган жойидан тўхтатиб ўша пайтгача ютган пулларини олишни бир неча бор таклиф этади. Бироқ Чарлз рад этади.

Чарлз ўйин давомида ўзини жуда ғалати тутади. Шундан сўнг кўрсатув ҳомийлари, телеканал ходимлари ундан шубҳаланади.

Кўрсатувдан кадр
Ўйин тугаб унда Чарлз ғолиб бўлади. Шундан сўнг телеканал ходимлари экспертлар билан кўрсатувнинг тўлиқ видеосини синчиклаб текшириб кўради. Шунда улар ажабланарли ҳолатга дуч келади.

Чарлз ҳар гал вариант сифатида берилган тўртта жавоб орасидан тўғри жавобни ўқиганда томошабинлар орасидан кимдир йўталади. Кейинги саволда бошқа одам.

Текширув давомида Чарлз ҳар гал жавобларни ўқиётиб тўғри жавобга келганда икки киши навбати билан йўталгани маълум бўлади. Шундан сўнг залдан туширилган кадрлар орасидан йўталган инсонларни топишади. Уларнинг бири аёл, иккинчиси эркак киши эди.

Кейинги босқичда залга киритилган одамларнинг маълумотлари асосида Чарлз тўғри жавобни айтганда йўталиб турганлар текшириб кўрилганда аёл унинг хотини Дайана, эркак эса унинг шериги Теквен Уитток экани ойдинлашади.

Кўрсатувдан кадр
Суд ва Чарлзнинг мағлубияти

Телеканал ходимлари кўрсатувнинг тўлиқ тасвирларини кўриб чиқишгач Чарлз хотини ва шериги билан тайёргарлик кўрган, ғирромлик билан ўйинни ютган деб топишади. Бироқ буни суд ҳам тасдиқлаши керак эди.

Телеканал Чарлз, унинг хотини ва шеригини судга беради. Суд бир неча ҳафта давом этади ва майор ҳамда унинг хотини фирибгарлик қилган деб топилади.

Суд давомида Чарлзнинг хотини Дайана аввал ҳам ютуқ ўйналадиган шоуларда иштирок этгани ва акаси Эдриан Поллок ёрдамида ғирром ўйнаб пул мукофоти ютгани аниқланади.

Ўша шоуларнинг бирида Эдриан Дайанага, кейинги сафар ака шоуда қатнашганда сингил унга ёрдам берган бўлиб чиқади. Шу тариқа ака ва сингил бир неча ўн минг фунт стерлинг ютиб олади.

Маълум бўлишича, Чарлзни “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” кўрсатувида қатнашишга хотини ундаган ва ёрдам беришини айтган экан.

Суд Чарлзни аввалига ютуқдан мосуво этади. Сўнг эр-хотинга 2 йилдан шартли қамоқ жазоси бериб, уларга 115 минг фунт стерлинг жарима ҳам солади.

Чарлзнинг омадсизлиги шу билан тугамайди. У судлангандан сўнг Армия кенгаши ундан майор унвонини тортиб олади.

Чарлз суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция беради. Бироқ 2004 йил 19 май куни суд жаримани бироз камайтиради. Бироқ жиноят иши ёпилмайди ва шартли қамоқ жазоси сақланиб қолади.

Чарлз яна апелляция беради. Бу сафар Лордлар палатаси унинг шикоятини рад этади. Шундан сўнг у Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят қилади.

Европа суди Чарлзнинг жаримасини 25 минг, Дайананикини 5 минг фунт стерлинггача камайтиради. Бироқ шартли қамоқ жазосини бекор қилмайди. Суддан юборилган хабарномада Чарлз ва унинг хотинига белгиланган жазони бекор қилиш учун асос йўқлиги ёзилган эди.

Чарлз ва унинг хотини судланган 2003 йилда Дайана яна бир жиноят иши бўйича жавобгар бўлади. У суғурта компаниясини чув туширганликда ва компания маблағини ўзлаштирганликда айбланади.

Маълум бўлишича, 1990-йиллар бошларида аёл уйини суғурта қилади. Суғурта хизматлари орасида уйдан йўқоладиган буюмларнинг пулини тўлаб бериш бўйича ҳам шартнома бўлган. Шундан сўнг Дайананинг уйидан турли нарсалар тез-тез йўқолаверган ва аёл улар учун товон пулларини олган.

Шу тариқа, 1991 йилдан 1997 йилгача суғурта компанияларидан бири аёлга анча пул тўлаган. Бироқ охирида бу иш ҳам можаро билан якун топади.

Гап шундаки, сўнгги марта суғурта компаниясидан йўқолган нарса учун 9 минг фунт стерлинг олган аёл ўзига тўланган пулларни кам деб ҳисоблайди. Компаниядан 30 минг фунт стерлинг талаб қилади ва ундириб олади.

Дайана ва унинг эри “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” кўрсатувидан кейин фирибгарликда айблангач бу иш шов-шув бўлади. Шунда эр-хотиннинг фирибгарлигидан хабар топган суғурта компанияси ҳам Дайанани судга беради.

Дайана Ингрэм суд залида
Аёл суғурта компаниясидан пул ундириш учун уйидаги нарсаларни онгли равишда яширганликда айбланади. Суд Дайанани айбдор деб топади ва суғурта компаниясидан олган пулларни қайтариш ҳақида ҳукм чиқаради.

Жазодан кейинги ҳаёт ва ҳинд адибининг асари

Шартли қамоқ жазоси тугагандан сўнг Ингрэм хотини Дайана ва уч нафар қизи билан Истертон шаҳрида яшай бошлайди. Судлангандан бир йил ўтиб эр-хотин ўзларини банкрот деб эълон қилади.

Ингрэм 2010 йилда ҳовлисидаги чимни ўриш пайтида эҳтиётсизлик қилади ва қўлидаги уч бармоғидан айрилади.

2005 йилда ҳиндистонлик адиб Викас Сваруп Ингрэмнинг тарихини ўқиб қолади ва “Савол-Жавоб” деб номланган асар ёзади. 2008 йилда режиссёрлар Дэнни Бойл ва Лавлин Тандон мазкур асар асосида “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” филмини суратга олади.

Филм ҳодисалари Ҳиндистонга кўчирилади ва унда таниқли актёрлар Дев Пател, Фрида Пинто ва Анил Капур бош ролларни ўйнашади.

Филмдан лавҳа
Викас Сварупнинг асарида ва унинг асосида суратга олинган филмда сюжет тамомила бошқача тасвирланган. Унда Ингрэм тарихи ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

Филм ижодкорлари унда “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” ўйини ташкилотчилари ҳам ғирромлик қилиши мумкинлигини кўрсатади.

Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
2024 йилда сайёҳлар учун энг хавфли 10 та шаҳар эълон қилинди расм
2024 йилда сайёҳлар учун энг хавфли 10 та шаҳар эълон қилинди
19-07-2024, 06:30, Дунё

Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
Бугун, 06:28, Спорт

Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди расм
Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди
19-07-2024, 19:33, Дунё

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди расм
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
19-07-2024, 17:17, Жамият

Россияда америкалик мусиқачи 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди расм
Россияда америкалик мусиқачи 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
19-07-2024, 14:44, Дунё

Зеленский: Урушнинг «қайноқ» босқичи йил охиригача тугаши мумкин расм
Зеленский: Урушнинг «қайноқ» босқичи йил охиригача тугаши мумкин
20-07-2024, 10:27, Дунё

Эксперт: “Қуёшдаги чақнашлар инсониятни тош даврига қайтариши мумкин” расм
Эксперт: “Қуёшдаги чақнашлар инсониятни тош даврига қайтариши мумкин”
19-07-2024, 23:41, Дунё

Испаниянинг етакчи университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин расм
Испаниянинг етакчи университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
20-07-2024, 15:16, Дунё

Янгиликлар » Дунё » Алдов йўли билан бойимоқчи бўлган Британия армияси майори қандай фош бўлганди?Янгиликлар » Дунё » Алдов йўли билан бойимоқчи бўлган Британия армияси майори қандай фош бўлганди?

Дунё янгиликлари

Алдов йўли билан бойимоқчи бўлган Британия армияси майори қандай фош бўлганди? - Zamin.uz