Фото: ABC 7
Техаслик 35 ёшли уруш фахрийси ва математика ўқитувчиси Дастин Эбей АҚШ президентлиги учун курашиш учун ўз номини расман «Том маънода бошқа биров» деб ўзгартирди. Бу ҳақда ABC 7 ёзмоқда.
У ҳатто вице-президентликка номзод ҳам топиб қўйди — бу Швейцарияда яшаётган ню-йорклик Нил Дэвид Суц.
Дастин Эбей икки асосий партиядан кўрсатилган — амалдаги президент Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трамп номзодларига исён сифатида сайловда ўз номзодини илгари суришга қарор қилган.
Америкалик ушбу хатти-ҳаракати билан ўзи чириган деб ҳисоблаётган сиёсий тизимга нафратини ифодаламоқда, таъкидлашича, амалдаги тизимда муаммоларга ечим топиш бир четга сурилиб, партиялар ўртасидаги кураш биринчи планга чиқади.
«Уч юз миллион киши кўпроғига қодир. Халққа ҳеч қандай фойдаси тегмайдиган икки партия ўртасидаги курашлардан тўйган одамлар учун қандайдир бошқа йўл бордир. Бу айнан менмас, бошқа одам ҳам бўлиши мумкин», — деди Эбей интервюларидан бирида.
Таъкидлаш керакки, янги номзоднинг номи керакли 113 минг овозни тўплай олмагани учун, Техас сайлов бюллетенига кирмади. Ҳаваскор сиёсатчи энди кучини Теннесси штатида синаб кўрмоқчи, айтишича, бу ерда овоз тўплай олган. File engine/social.php not found.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади
“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими?
Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди
У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ
Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди
Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди
Зеленский истеъфога чиқиш ҳақида гапирди