© OZAN KOSE
Республикачи сенатор Жей Ди Вэнснинг АҚШ вице-президенти лавозимига номзод бўлиши Владимир Зеленский учун даҳшатли туш бўлади, деб ёзади британиялик журналист ва бошловчи Жон Сопел Х ижтимоий тармоғида.
“Дональд Трамп вице-президентликка номзодини танлагани Зеленский учун қандай даҳшатли туш. Жей Ди Вэнс Украинага солиқ тўловчи долларларни юборишга Трампдан кўра кўпроқ душманларча муомалада бўлади”, — деб ёзади Сопел.
Президентликка номзод Дональд Трамп сешанба куни Республикачилар партиясининг қурултойида ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонса, Огайо штатидан сенатор Вэнсни вице-президент лавозимига номзод қилиб кўрсатишини маълум қилди. Бироз вақт ўтгач, Республикачилар партияси қурултойи бу лавозимга Вэнс номзодини кўрсатди.
Вэнс 39 ёшда, оилали, уч фарзанди бор. У нуфузли Йель юридик мактабини тамомлаган, таниқли республикачи донор ва миллиардер Питер Тил билан ҳамкорликда инвестиция фондларида ишлаган. У 2023 йил январида сенатор бўлди.
Вэнс, шунингдек, Украинадаги можаро ҳақида кўп бора гапириб, АҚШнинг мамлакатга кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдамини танқид қилгани ва Россия билан музокаралар олиб боришга чақиргани билан ҳам танилган. Унинг сўзларига кўра, Киевнинг 1991 йилги чегараларни тиклаш бўйича эълон қилган мақсади реал эмас, келишув эса Украинанинг бетарафлигини мустаҳкамлаш ва ҳудудий баҳсларни музлатишни талаб қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
“Ўзгидромет” 19 июль куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Иссиқда кўп терламасликнинг 3 та синалган усули
Нетаньяху кутилмаганда Ғазо секторига борди (видео)
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилади
Ҳомий Байденнинг “шарафли” кетиши учун нутқ тайёрлади
Жигар касалликларининг ноодатий белгилари
Жиззахда 14 ёшли қиз бедарак йўқолди