20:28 / 20.07.2024
201

БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди

БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди
Архив фото: Anadolu
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати 19 июль куни Ғазога вазиятни тартибга солиш учун ҳарбий куч жўнатишга тайёрлигини эълон қилган. Бу ҳақда мамлакат манбаларига таяниб, Middle East Моnitor нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Бирлашган Араб Амирликлари Ғазодаги кўп миллатли “барқарорлаштириш” миссиясини амалга ошириш учун анклав ҳудудига қўшинларини киритишга тайёрлигини билдирган. Ушбу баёнот билан Абу-Дабидаги ҳукумат Ғазога қўшинларини киритишни таклиф қилган дунёдаги биринчи мамлакатга айланган.

Таҳлилчилар ушбу баёнотни Исроилнинг Ғазо бўйича стратегик аниқ режалари йўқлигига қарши муҳим сиёсий қадам дея баҳолаган. Сиёсий шарҳловчиларнинг яна бир қисми эса Исроилнинг Ғазодаги амалиётларини аниқ мақсадсиз, қасос олиш учун ташкил этилган ҳарбий кампания деб билишини маълум қилган, БААнинг қарори бу кампанияни якунлаш йўлида муҳим омил бўлишини айтган.

Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар вазирлигидаги махсус вакили Лана Нуссейба, агар АҚШ миссияга бошчилик қилса ва Фаластин давлатини барпо этиш йўлидаги қадамларни қўллаб-қувватласа, БАА ўз кучларини Ғазога жойлаштириши мумкинлигини айтган.

БАА араб давлатлари ва халқаро ҳамкорлар билан бирга ‘барқарорлаштириш’ кучларининг бир қисми сифатида ҳаракат қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Мамлакатимиз Ғазодаги фожиа давом этишини хоҳламайди. Қўшма Штатлар вазиятни тартибга солиш учун ушбу ташаббусни ўз қўлига олиши керак”, деган Лана Нуссейба.

Манбада айтилишича, Исроил айни дамда ҲАМАСни мағлуб эта олмагани учун стратегик боши берк кўчага кириб қолган. Исроиллик айрим сиёсий танқидчилар ҳарбий кампания бошиданоқ аниқ сиёсий мақсадларга эга бўлмаган қасос урушининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирганликларини таъкидлаган.

БАА расмийлари Ғазога қачон ва қанча миқдорда ҳарбий контингент юборилиши мумкинлигини маълум қилмаган. Мамлакат аскарлари фақат тинчлик миссияларида: тинч аҳоли ва стратегик объектларни ҳимоя қилишда қатнашиши айтилган. File engine/social.php not found.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди