
Фото: Максим Блинов / РИА Новости
Мигрантлар Россиядан чиқариб юборилганда махсус муассасаларда икки кундан ортиқ бўлмаган муддатга сақланади. Бу ҳақда «Полициянинг чет эл фуқароларини маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларда белгилаб қўйилди.
РБК ёзганидек, хорижликлар ФХХ директори, Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари бошлиғи, чегара идораси раҳбари ва унинг ўринбосарлари қарори асосида махсус муассасаларга жойлаштирилиши мумкин.
Ўзгартиришлар киритилаётган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мигрантларни суд қарори асосида махсус муассасаларга жойлаштириш имконияти ҳақидаги амалдаги норма сақланиб қолади. Бундай ҳолларда улар 90 кундан ортиқ бўлмаган муддат давомида сақланади.
19 июл куни Давлат Думаси депутатлари томонидан Россиядан чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан олдин, чет элликлар ўз ватанига, шу жумладан муддати ўтган паспорти билан бориши мумкинлиги ҳақидаги тузатишлар киритилди. Қонун лойиҳаси бир кун аввал, 18 июл куни биринчи ўқишда маъқулланган эди.
Қонун лойиҳасининг мақсади, бир томондан, хорижликларни қонунга риоя қилишга ундаш бўлса, иккинчи томондан, «уларнинг ўз мақомини қонунийлаштириш учун сохта механизмлардан фойдаланиш имкониятини истисно қилишдир», деб таъкидлаган лойиҳа муаллифлари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар