![Бангладешдаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 100 кишидан ошди](/uploads/posts/2024-07/x404e8a3b8f_getty-kutgvuiw.webp.pagespeed.ic.HPSeWxquv2.webp)
Фото: Getty Images
Бангладешда оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар сони 100 нафардан ошган. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий манбаларига таяниб, BBC нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, биргина 19 июль кунининг ўзида 50 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Юзлаб намойишчилар ўрта ва оғир даражада жароҳат олган.
Аввалига университетлар кампусларида талабалар иштирокида бошланган норозилик ҳаракатлари бора-бора умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетган. Полициянинг талабаларга ўқ узиши норозилик тўлқинини кучайтириб юборган.
Намойиш иштирокчиларининг айтишича, полиция ва ҳукмрон Авами лигасининг талабалар қаноти — Бангладеш Чатра ҳаракати тинч намойишчиларга қарши куч ишлатган, Қуролсиз намойишчилар калтакланган ва уларга жароҳат етказилган. Бу эса намойишлар сафига аҳолининг янги қатламларини жалб қилган.
“Энди талабалар эмас, афтидан, жамиятнинг турли қатламларидан одамлар норозилик ҳаракатига қўшилиб бормоқда”, деган ҳолатга муносабат билдирган Дакка университети социология профессори, доктор Самина Лутфа.
Маълумотларга кўра, ҳозирда 18 миллионга яқин бангладешлик ёшлар иш изламоқда. Университет битирувчилари орасида олий маълумотга эга бўлмаганларга солиштирганда ишга кириш кўрсаткичи анча паст. Бу кўпинча давлат ташкилотларига кириш учун ўзгармас квоталар белгилаб қўйилганлиги билан характерланади.
Мамлакатда тартибсизликлар юзага келтирган омил ҳам айнан меҳнат квотаси билан боғлиқ. Ҳукуматнинг 1971 йилги мустақиллик уруши фахрийлари ва уларнинг қариндошлари фарзандларини тегишли саралаш босқичларисиз давлат хизматига олиш тўғрисидаги қарори дастлаб талабалар эътирозига сабаб бўлган. Иш ўринларига меҳнат тажрибаси ва маълумотига қараб жалб қилишни талаб қилган ўқув юртлари битирувчилари ҳаракати кейинчалик бутун мамлакатдаги норозилик тўлқинларига айланиб кетди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Эксперт: “Қуёшдаги чақнашлар инсониятни тош даврига қайтариши мумкин” расм](/uploads/posts/2024-07/x99fa99cd3a_photo_2024-07-19_21-29-23-h_wrybg1.webp.pagespeed.ic.VCD1A0fmV9.webp)
Эксперт: “Қуёшдаги чақнашлар инсониятни тош даврига қайтариши мумкин”
![Россия ҳукумати мигрантларни депортациядан олдин ҳибсда сақлаш муддатини белгилади расм](/uploads/posts/2024-07/x732d66568d_krt0eauaspagh24o4v6rnaejvi0pu7xu.webp.pagespeed.ic.Rjjpc_Vr8N.webp)
Россия ҳукумати мигрантларни депортациядан олдин ҳибсда сақлаш муддатини белгилади
!["Зеленский учун даҳшатли туш". Украина АҚШ таҳдидидан огоҳлантирилди расм](/uploads/posts/2024-07/xbd7acd133f_42936114_0023161302_1920x0_80_0_0_c74dc4a9e9eb35be3eec8fe290ed3202_jpg.webp.pagespeed.ic.bf2a-7sKTx.webp)
"Зеленский учун даҳшатли туш". Украина АҚШ таҳдидидан огоҳлантирилди
!["Кроуфорд-Мадримов" жанги учун энг арзон чипта қанча? расм](/uploads/posts/2024-07/x854133d146_0634a6ada3047d6f7df0c6af2ec358d3.webp.pagespeed.ic.b0V0Kqxz4h.webp)
"Кроуфорд-Мадримов" жанги учун энг арзон чипта қанча?
![Кремл Байденнинг сайлов пойгасидан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди расм](/uploads/posts/2024-07/x8e4db9fd79_279g-pykgj5upaqkip88hn0xxpnbef59.webp.pagespeed.ic.nemZaLnijk.webp)
Кремл Байденнинг сайлов пойгасидан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди
![2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди расм](/uploads/posts/2024-07/x629c2a4565_gklhlf3wxpe4h0lskixiwiufxqw8j2ni.webp.pagespeed.ic.zcXMglR8px.webp)
2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди