15:35 / 21.07.2024
204

АҚШда Россия ҳақида хавотирли баёнот берилди

АҚШда Россия ҳақида хавотирли баёнот берилди
Фото: Reuters
АҚШ ва Россия ўртасида Украина бўйича гипотетик уруш даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади Fox News.

"Украина олдидаги тобора кўпроқ янги мажбуриятларни ўз зиммасига олиш орқали Қўшма Штатлар Россия билан эҳтимолий урушга яқинлашмоқда, бу эса, албатта, ҳалокатли оқибатларга олиб келади", дейди нашр.

Хабарда таъкидланишича, Пентагонда бундай можарода ғалаба қозониш учун муносиб ҳарбий стратегия йўқ.

"Қўшма Штатлар ҳам, НАТО ҳам Россия ҳамда Хитой билан бир вақтнинг ўзида икки фронтда уруш олиб бориш учун етарли саноат салоҳиятига эга эмас", дея қўшимча қилган нашр.

Москва Россия Ғарбда ҳеч кимга таҳдид солмагани ва таҳдид солмаслигини, Украинада эса шунчаки ўз манфаатларини ҳимоя қилаётганини бир неча бор таъкидлаган.

Россия етакчиси Владимир Путин Такер Карлсонга берган интервьюсида Ғарб сиёсатчилари эътиборни ички муаммолардан чалғитиш учун ўз аҳолисини хаёлий Россия таҳдиди билан қўрқитаётганини айтган. Путин Москва НАТО давлатларига ҳужум қилмоқчи эмаслигини, бундан фойда йўқлигини батафсил тушунтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Россия ҳақида хавотирли баёнот берилди