![НАТО 500 мингдан ортиқ аскарини юқори шай ҳолатга келтирди](/uploads/posts/2024-07/x7916c2b91c_photo_2024-07-22_12-05-35-__k27wvv.webp.pagespeed.ic.r4x2PVQZHS.webp)
Фото: AFP
НАТО матбуот котиби Фараҳ Даҳлалла альянснинг айни пайтда 500 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси юқори шай ҳолатда эканини айтди. Бу ҳақда у CNN’га хабар берди.
Юқори даражадаги шай ҳолат шуни англатадики, ҳарбийлар 30 кун ичида саф тортиши мумкин. 2022 йилда альянсда 20 минг нафар ҳарбий юқори жанговар шай ҳолатда бўлган. 2023 йилнинг ёзида уларнинг сонини 300 мингтага етказишга қарор қилинган ва бир йилдан сўнг НАТО бу мақсадга эришилганини айтган.
Даҳлалланинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматчиларни ёллаш ва тайёрлаш усули ҳар бир мамлакат ихтиёрида қолади, аммо альянс давлатларининг тахминан учдан бир қисми у ёки бу шаклдаги мажбурий ҳарбий хизматга эга. Украинадаги уруш фонида НАТО энг катта мудофаа режаларини амалга оширди.
Шу билан бирга, ҳарбий таҳлилчилар Европа давлатлари ҳарбийлар тақчиллигини бошдан кечираётгани, НАТО Россия билан уруш эҳтимолида фронтга етарлича аскар юбора олмаслигини айтмоқда.
“НАТОнинг Европа иттифоқчилари қоғозда Россияга қарши туришда етарли бўлган 1,9 миллион ҳарбий хизматчига эга. Бироқ аслида бу альянсга 300 мингдан ортиқ ҳарбийни эҳтимолий ҳарбий можарога жалб этиш қийин бўлади”, дейди улар.
Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, бундай миқдордаги одамларни сафарбар этишга ойлар керак бўлади. File engine/social.php not found.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади расм](/uploads/posts/2024-07/xf9c60054b2_speaker-4efzv0vm.webp.pagespeed.ic.Q-tcNIcIyo.webp)
Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади
![“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими? расм](/uploads/posts/2024-07/xf0e945ce97_c5fc1050df620de9bf146defa1195765.webp.pagespeed.ic.ksuXM2AT31.webp)
“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими?
![Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди расм](/uploads/posts/2024-07/xd430082cad_01.webp.pagespeed.ic.dIkkdrfd7Q.webp)
Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди
![У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ расм](/uploads/posts/2024-07/x26949ecbd4_cnak_kmcypdg2ksojrgxjqcajiyvlu7k.webp.pagespeed.ic.Wb-gJfWXG-.webp)
У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ
![Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди расм](/uploads/posts/2024-07/x8355df0509_01.webp.pagespeed.ic.dT23r3LJwA.webp)
Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди
![Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди расм](/uploads/posts/2024-07/xb59dcf0b8b_qaus_cpjebwagujhnotlhycqnzapehmt.webp.pagespeed.ic.5jqw0cy0HU.webp)
Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди
![“Трактор” ҳам сотувга қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/xfc239262e4_01.webp.pagespeed.ic.BDBUU5UtWQ.webp)
“Трактор” ҳам сотувга қўйилди