15:30 / 22.07.2024
12

АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи

АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
Фото: AFP
АҚШда Фаластин тарафдорлари бўлган фуқаролар Нетаньяхунинг мамлакатга ташрифига қарши намойиш ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, 24 июль куни Исроил бош вазири АҚШга ташриф буюриши режалаштирилган. У АҚШ президенти қабулида бўлади, бир қанча давлат муассасаларига боради ҳамда Капитолийдаги йиғилишда қатнашади.

Фаластин тарафдорлари айнан Капитолийга йиғилишни режалаштирган. Йиғилишда Ғазодаги операцияни тугатишга қаратилган чақириқлар бўлиши хабар қилинган.

Нью Йорк полицияси “кўп сонли намойишчилар” билан тўқнашишга тайёрланмоқда. Шаҳар бўйлаб қўшимча хавфсизлик чораларини жорий қилинмоқда, давлат ташкилотларининг ҳимояси кучайтирилган.

Хабарга кўра, Нетаньяху шу ҳафта Вашингтонда бўлиб, 24 июль куни АҚШ Конгрессининг қўшма мажлисида нутқ сўзлайди. У президент Жо Байден билан учрашуви доирасида ёпиқ муҳокамаларда қатнашади.

Намойишларда Фаластин тарафдори бўлган гуруҳларнинг коалицияси иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида АNSWER бирлашмаси, аёллар бошчилигидаги тинчлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш CodePink гуруҳи, Фаластин Америкаси жамияти маркази каби гуруҳлар ва “Тинчлик учун яҳудий овози” каби яҳудий ҳамжамиятлари борлиги айтилган.

CodePink гуруҳининг айтишича, бирлашма ташкилотчилари инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Вашингтонга мамлакатнинг кўплаб штатларидан келиши учун автобуслар ажратган. Қулайликлар яратишга ҳаракат қилган.

Биз кўп сонли намойишчилар пайдо бўлишини кутяпмиз. Кўпроқ полиция ходимларини сафимизга чақиришни режалаштиряпмиз. Ташқи агентликлардан ҳам штат аъзолари чақирилади”, дея маълумот берган АҚШ Капитолийси полицияси. File engine/social.php not found.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи