22:30 / 22.07.2024
74

Кремл Байденнинг сайлов пойгасидан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди

Кремл Байденнинг сайлов пойгасидан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди
Фото: РИА Новости
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Жо Байденнинг АҚШ президентлиги учун сайлов кампаниясини тарк этиши ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

«Тўғрисини айтсам, сўнгги йилларда Қўшма Штатларда содир бўлаётган воқеалар бизни ҳеч нарсадан ажабланмасликка ўргатди. Шунинг учун биз унчалик ажабланмадик», деди Песков.

«Гап АҚШ сайлов кампанияси ҳақида кетмоқда. Дунёнинг энг йирик давлатларидан бирида сайлов кампанияси ҳақида гап кетаётганини тушунган ҳолда айтамиз, бу ҳали ҳам бизнинг ички ишимиз эмас, бу бизнинг кун тартибимиз учун устувор мавзу бўлиши мумкин эмас. Ва, албатта, АҚШ амалдаги президенти ва президентликка номзоднинг қарорларини баҳолаш биз учун эмас. Бу америкалик сайловчиларни қизиқтириши керак бўлган мавзу», деди Песков.

Шу билан бирга, Песков Москва Қўшма Штатлардаги воқеаларни «жуда яқиндан» кузатаётганини тан олди. Журналистларнинг АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг эҳтимолий демократ номзоди ҳақидаги саволига Кремл вакили унинг номзодини икки томонлама муносабатлар нуқтаи назаридан баҳолай олмаслигини айтди.

«Чунки ҳозиргача унинг икки томонлама муносабатларимизга қўшган ҳиссаси йўқ», деди Песков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремл Байденнинг сайлов пойгасидан чиқиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди