06:00 / 23.07.2024
428

Германия ТИВ Россия ҳақида кескин фикр билдирди

Германия ТИВ Россия ҳақида кескин фикр билдирди
Фото: Анкасам
Россия Европа учун улкан таҳдидга айланди, дея Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.

"Бугунги кунда Россия биз учун ва Европадаги тинчлигимиз учун энг катта таҳдиддир", деди у.

Бербок шунингдек, Ғарб гўёки Россия билан бошқача муносабатда бўлишни хоҳлаётганини, аммо ҳеч нарса натижа бермаганини айтган.

Июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Россиянинг НАТОга ҳужум қилмоқчи эканлиги ҳақидаги даъволарни бемаънилик деб рад этган эди. Унинг таъкидлашича, бу Ғарб томонидан ўз фуқароларини алдаш ва ўзининг ҳукмрон мавқеини сақлаб қолиш учун қилинмоқда.

Бундан аввал Бербок Россия президенти Владимир Путин НАТОни урушга тортиш истагида эканлигини айтиб, Украина бўйича музокараларни рад этишда айблаган эди.

Бундан ташқари, Бербок Путин ғалаба қозонса, Европада хавфсизлик ва халқаро тартиб хавф остида қолишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, вазир Украинага Европа Иттифоқи қўшинларини юборишга қарши чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия ТИВ Россия ҳақида кескин фикр билдирди