![Франция полицияси Олимпиадада исроиллик спортчиларни кечаю кундуз қўриқлайди](/uploads/posts/2024-07/xf96601b6fa_iiv5-965nxfbz.webp.pagespeed.ic.45XVYhDV6f.webp)
Фото: Google Images
Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне бўлажак Олимпиада ўйинларида Исроил делегациясининг хавфсизлиги кафолатланишига ишонтирди.
“Мен ушбу Олимпия ўйинларига келадиган Исроил делегациясига Франция номидан "хуш келибсиз" демоқчиман. Бир неча соат олдин исроиллик ҳамкасбим билан телефон орқали гаплашдим. Унга биз Исроил делегацияси хавфсизлигини таъминлаймиз, дея кафолат бердим”, деди Сежурне Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг йиғилишида.
Ўз навбатида, Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен France 2 телеканали орқали қилган чиқишида “Исроил делегацияси Франция полицияси томонидан кунига 24 соат тўлиқ ҳимоя қилинади”, деди.
У Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги кескинлик шароитида бундай чора муҳимлигини таъкидлади.
“Биз ҳар бир жамоани, шу жумладан, ҳар бир шахсни ҳимоя қиламиз”, дея қўшимча қилди Дарманен. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![NASA АҚШ орбитасига сунъий юлдузни олиб чиқади расм](/uploads/posts/2024-07/x55119c160f_gcxh1thnn_hcuf7cxjuybgjw6jt_jazh.webp.pagespeed.ic.zjJkDpHQAs.webp)
NASA АҚШ орбитасига сунъий юлдузни олиб чиқади
![АҚШ сенатори 222 йилга қамалиши мумкин: у Марказий Осиёга қандай босим ўтказмоқчи бўлган? расм](/uploads/posts/2024-07/xe7e43475eb_photo_2024-07-23_15-58-01-z3kdqm5g.webp.pagespeed.ic.ojz-2iWR0H.webp)
АҚШ сенатори 222 йилга қамалиши мумкин: у Марказий Осиёга қандай босим ўтказмоқчи бўлган?
![Байденнинг пойгадан чиқиш қарори тафсилотлари маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/x9fd7f86e5b_jqisxgqoskssg_eqygehvkr7qdki7vf5.webp.pagespeed.ic.v5o_ZM1zlK.webp)
Байденнинг пойгадан чиқиш қарори тафсилотлари маълум бўлди
![Ўзбекистон газ импортини рекорд даражада оширди расм](/uploads/posts/2024-07/x6b2c16e900_today-tj-gaz-1280x853.webp.pagespeed.ic.-gpxh8IZKD.webp)
Ўзбекистон газ импортини рекорд даражада оширди
![Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади расм](/uploads/posts/2024-07/x875e984dc1_5ecd57d977e0e2edae6e7cda72649.webp.pagespeed.ic.7CIPhA9Q2M.webp)
Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади