![Трампга уюштирилган суиқасд бўйича кутилмаган тафсилотлар маълум бўлди](/uploads/posts/2024-07/x0c8e48de13_44797901_001280721_1280x0_80_0_0_1f3c8d81200f52d948c93f4f11a0cb69_jpg.webp.pagespeed.ic.CVp22cvwtn.webp)
© RIA Novosti. AP Photo
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга сайловолди ташвиқоти вақтида суиқасд уюштирмоқчи бўлган Мэтью Крукс тадбирдан бир неча соат олдин ўша жой устида дрон учирган, деб ёзади “Wall Street Journal”.
"Томас Мэтью Крукс 13 июль куни эрталаб, Трампнинг омадсиз митинги олдидан Butler Farm Show кўргазма мажмуаси ҳудудини ўрганиш учун дастурлаштирилган траектория бўйлаб дрон учирган, деди расмийлар", - деб ёзмоқда нашр.
Бундан ташқари, мақолада қайд этилишича, жиноятчи бир неча марта дронни ишга туширган. Нашр, шунингдек, Трампнинг митинги жойи ва вақти маълум бўлгач, Крукс кўргазма мажмуаси майдонини ўрганишни бошлаганини ёзади. У тадбир учун рўйхатдан ўтган ва майдонни кўздан кечириш учун келган. Ҳужумчининг машинасидан дрондан ташқари портловчи моддалар, ўқ ўтказмайдиган жилет ва юзга яқин ўқ-дорилар топилган. Нашрнинг таъкидлашича, Крукс қирғин қилишни режалаштирган бўлиши мумкин.
13 июль куни Трампга сайловолди ташвиқоти чоғида суиқасд уюштирилди. Сиёсатчи қулоғидан яраланди ва у тадбирдан олиб кетилди. Унинг сўзларига кўра, у жуда кўп қон йўқотган. Аммо собиқ президент шифохонадан тез чиқди.
Ҳужумчи, пенсильваниялик 20 ёшли Томас Мэтью Крукс саҳнадан юз метрча узоқликдаги саноат биноси томида - тадбир ўтказилган ҳудуддан ташқарида яширинган. У саҳнага қараб бир неча марта ўқ узишга муваффақ бўлди.
Ҳужум чоғида сайловолди митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, яна икки киши оғир яраланди.
Оқ уй раҳбари Жо Байден ушбу воқеани изоҳлар экан, суиқасд бўйича тергов тез суръатларда ўтказилишига ваъда берди. Шу билан бирга, у барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар отишманинг мақсади ҳақидаги тахминларга берилмасликка чақирди. Президент, шунингдек, Трампнинг сайловолди митингидаги хавфсизлик чораларини ҳар томонлама ва мустақил кўриб чиқишни буюрди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Испаниянинг етакчи университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин расм](/uploads/posts/2024-07/x5586e1eb34_k5c3nr15en8nyoh0vkfvu-imng2edwao.webp.pagespeed.ic.Pklvsp2OwH.webp)
Испаниянинг етакчи университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
![Польшада Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан украиналикларга ҳужум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x379068f521_photo_2024-07-23_09-24-27-1vkvuyjz.webp.pagespeed.ic.qsWvu85tJh.webp)
Польшада Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан украиналикларга ҳужум қилди
![2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди расм](/uploads/posts/2024-07/x629c2a4565_gklhlf3wxpe4h0lskixiwiufxqw8j2ni.webp.pagespeed.ic.zcXMglR8px.webp)
2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди
!["Нефтчи" Ўзбектистон терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди расм](/uploads/posts/2024-07/x065d6495c8_0cc27c9a507b14c8cf0fa58a52ae2dc3.webp.pagespeed.ic.feSOPVUROR.webp)
"Нефтчи" Ўзбектистон терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди