![Исроил Ғазодаги гуманитар зонада операция ўтказишга тайёрланмоқда](/uploads/posts/2024-07/x5aae83a01a_photo_2024-07-23_09-02-41-or8r9_va.webp.pagespeed.ic.3A8r_XwqQg.webp)
Фото: Haber
Исроил армияси қўмондонлиги Ғазо сектори жанубидаги гуманитар зонанинг бир қисмидан тинч аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.
Сўнгги икки ҳафта ичида Исроил ушбу ҳудудга бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга оширди, оқибатда жами 90 нафар тинч фаластинлик ҳалок бўлди. Бу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлаш мумкин эмас. Исроил зарбалар ҲАМАСнинг ҳарбийлашган қисмига қаратилганини даво қилмоқда.
Эндиликда яҳудий давлати армияси ушбу ҳудуддаги операциянинг қуруқликдаги босқичига ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. Гуманитар зона 2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига жавобан яҳудий давлати операциясининг бошидаёқ армия томонидан белгиланган. У ерда шу пайтгача ҳеч қандай жанговар ҳаракатлар бўлмаган ва гуманитар ёрдам кўрсатилган. Ғазонинг шимолий қисмида яшовчи фаластинликлар ҳам ушбу зонага кўчирилган эди.
Исроил ҳарбийларига кўра, ҳозирда ҲАМАС жангчилари хавфсиз ҳудуд ҳисобланган Хон Юнис чеккасида жойлашган. У ердан Исроил армиясига қарши ракета ва артиллерия отишмалари олиб борилмоқда. Яҳудий давлати гуманитар ҳудуд чегараларини Ал-Мавасигача қисқартириб, аҳолини шу йўналишга эвакуация қилишга қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x998767e259_anadolu-en7dygth.webp.pagespeed.ic.chamtWo5Ct.webp)
БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди
![Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда? расм](/uploads/posts/2024-07/x81b13800c9_2283.webp.pagespeed.ic.fNmvaG0D0s.webp)
Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда?
![2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди расм](/uploads/posts/2024-07/x629c2a4565_gklhlf3wxpe4h0lskixiwiufxqw8j2ni.webp.pagespeed.ic.zcXMglR8px.webp)
2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди