![Ироқдаги террорчиликда айбланган 10 нафар фуқаро осиб ўлдирилди](/uploads/posts/2024-07/xd4a0fc8fbe_iraqi-fsnvnixz.webp.pagespeed.ic.giiD4Q1Xje.webp)
Фото: “iraqinews.com”
Ироқ суди 22 июль куни терроризмда айбланган 10 нафар фуқарони осиб ўлдиришга ҳукм қилган. Бу ҳақда Arab News нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, 10 нафар фуқаро террористик ҳужумларда ва ИШИД ташкилотига аъзоликда айбланган. Махсус хизматлар мамлакат бўйлаб ўтказилган рейдларда жиноятчиларни ҳибсга олган.
Ҳукм Носирия шаҳридаги ал-Хут қамоқхонасида амалга оширилган. Ушбу маълумотни Ироқ терроризмга қарши кураш хавфсизлик департаменти тасдиқлаган.
Айбланувчилар терроризмга қарши қонуннинг 4-моддасига биноан осиб ўлдирилган. Уларга қасддан одам ўлдириш, тартибсизлик келтириб чиқариш учун қуролли ҳаракат содир этишга тайёргарлик кўриш ва террорчи гуруҳлар билан алоқадорлик айбловлари қўйилган. Ҳукм ижро этилгач, соғлиқни сақлаш департаменти жиноятчиларнинг жасадларини қабул қилиб олган.
Сўнгги йилларда Ироқ суди “терроризм”да айбланган ироқликларга юзлаб ўлим ва умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳукмларини чиқарган. Ироқ қонунчилигига кўра, терроризм ва қотиллик жиноятлари учун ўлим жазоси тайинланади. Қатл ҳақидаги фармонлар президент томонидан имзоланади.
10 кишига тайинланган осиб ўлдириш жазоси ҳақида Ироқ ҳукуматининг аноним манбаси хабар берган. Ҳукм ижро этилган ал-Хут қамоқхонаси араб тилида “кит” деган маънони билдиради. У ўта оғир тартибли колония бўлиб, унга киритилганлар тирик чиқмаслиги айтилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x998767e259_anadolu-en7dygth.webp.pagespeed.ic.chamtWo5Ct.webp)
БАА Ғазога қўшин жўнатишга тайёрлигини маълум қилди
![Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда? расм](/uploads/posts/2024-07/x81b13800c9_2283.webp.pagespeed.ic.fNmvaG0D0s.webp)
Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда?
![2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди расм](/uploads/posts/2024-07/x629c2a4565_gklhlf3wxpe4h0lskixiwiufxqw8j2ni.webp.pagespeed.ic.zcXMglR8px.webp)
2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди