Фото: AFP
Байден 25 июл куни Тошкент вақти билан соат 5:00 да америкаликлар олдида нутқ сўзлайди. У ўзини нима кутаётгани ва «Америка халқи учун ишни қандай тугатиши» ҳақида гапиради. NBC телеканалининг хабар беришича, Байден аҳолига пойгани тарк этиш қарори сабабларини тушунтириш ниятида.
Бу президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилганидан кейин давлат раҳбари иштирокидаги биринчи оммавий тадбирдир.
Сайлов пойгасидан чиқишдан бироз олдин, Байден ковид билан касалланган эди. Сиёсатчи оммавий тадбирларни бекор қилди ва Дэлавер штатидаги уйида ўзини изоляция қилди. Президент 23 июл куни ишга қайтиши кутилмоқда.
Байденнинг ўзи қайта сайланишдан воз кечиш қарорини эълон қилган куни америкаликлар олдида нутқ сўзлаш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган баёнотида айтилган. Президент нутқ шу ҳафта бўлиб ўтишини таъкидлади.
Кейинроқ NBC телеканали манбаларга таяниб, Байден ва унинг ёрдамчилари нутқ тайёрлаётгани, унда у америкаликларга пойгадан чиқиш қарори сабабларини тушунтириш ниятида экани ҳақида хабар берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди