Фото: Reuters
Исроил ва ҲАМАС ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўйича келишувга эришиш шартлари шакллана бошлади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу “ҲАМАСга босим” туфайли қилинди. Унинг аниқлик киритишича, жараён босқичма-босқич амалга оширилади.
"Ишончим комилки, биз келишув бўйича олдинга силжишимиз ва қолган гаровдагиларни озод қилишимиз мумкин", деди у.
Исроил армияси Ғазодаги 116 исроиллик асирдан 44 нафари ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.
Аввалроқ BBC нашри Исроил армияси Ғазо жанубидаги гуманитар зонанинг бир қисмидан тинч аҳолини эвакуация қилишга буйруқ бергани ҳақида хабар берган эди. Сўнгги икки ҳафта ичида Исроил ушбу ҳудудга бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга оширган, оқибатда жами 90 нафар тинч фаластинлик ҳалок бўлган.
Эндиликда яҳудий давлати армияси ушбу ҳудуддаги операциянинг қуруқликдаги босқичига ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. Гуманитар зона 2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига жавобан яҳудий давлати операциясининг бошидаёқ армия томонидан белгиланган.
У ерда шу пайтгача ҳеч қандай жанговар ҳаракатлар бўлмаган ва гуманитар ёрдам кўрсатилган. Ғазонинг шимолий қисмида яшовчи фаластинликлар ҳам ушбу зонага кўчирилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Японияда «руҳий мауммолар» туфайли таътилга чиқаётган ўқитувчилар сони ошди
2024 йилда вафот этган машҳурлар...
Криштиану Роналду нега "Ал Насср"дан кетишни ўйлаб қолди?
Суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний «бункер»лар аниқланди
Лас-Вегасдаги портлаш: ҳайдовчи америкаликларга хат қолдирган экан...
«Насаф» яна бир легионер футболчиси билан хайрлашди
Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланиб қонуний жазога тортилди
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди