Фото: Getty Images
Франция пойтахти Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун чиқарилган 10 миллион чиптадан 9,3 миллиони сотилган. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Қайд қилинишича, чипталар нархи 90, 250, 500, 900, 1600 ва 2700 евро бўлиб, 2700 евролик чипта эгалари овқатни ўз ичига олган пакет учун жами 3850 евро тўлайди.
Агар 1996 йилда Атлантада (АҚШ) 8,3 миллион чипта сотилган бўлса, 28 йилдан кейин Парижда бу рекорд янгиланди.
Париж Олимпиадасининг 90, 250 ва 500 еврога баҳоланган барча чипталари сотилиб кетган. 900, 1600 ва 2700 еврога баҳоланган чипталар ҳам деярли сотилиб бўлган.
Олимпиада ўйинлари тарихида илк бор очилиш маросими шаҳар бўйлаб ўтказилади ва ҳамма учун очиқ бўлади. Маросим иштирокчилари карвонлари Сена дарёси бўйлаб 6,5 километрлик чизиқ бўйлаб ҳаракатланади. Маросим Трокадеро майдонида тугайди.
Таъкидланишича, Париж шаҳрининг Сена дарёси атрофидаги уй эгалари талаб юқорилиги туфайли, уй ижараси нархини кескин кўтарган. Масалан, 26 июл кунги очилиш маросимида уй ижараси нархи 20 минг евродан ошган.
Ўзбекистон Олимпиада тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар атлет билан иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
Беларусда Германия фуқароси ўлимга ҳукм қилинди
Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг ғайриоддий севги ҳикояси