17:24 / 24.07.2024
213

Украина Россияга зарба бериш учун ўз ракеталарини ишлаб чиқмоқда

Украина Россияга зарба бериш учун ўз ракеталарини ишлаб чиқмоқда
Фото: Getty Images
Украина ўзининг узоқ масофага учадиган ракеталарини ишлаб чиқмоқда ва уларни қўллашни бошлашга яқин. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Бизнинг ракета дастуримиз яхши динамикага эга ва бу қийин вазифа бўлса-да, биз аста-секин ўз ракеталаримизни қўллаш имкониятига яқинлашмоқдамиз ва нафақат шериклардан етказиб бериладиган ракеталарга таянамиз”, деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Украина армиясининг вазифаси рус қўшинларини, уларнинг моддий-техник таъминоти ва позициясини мағлуб этишдан иборат.

Аввалроқ Зеленский Ғарб давлатларидан уларнинг ракеталари ёрдамида Россия аэродромларига зарба бериш учун рухсат беришга чақирганди. Сиёсатчи уларни йўқ қилиш “Россиянинг урушни давом эттириш қобилиятини пасайтиришини” айтган.

Украина президенти бу каби ҳаракатлар ҳарбий можаронинг кучайишига олиб келишини истисно қилган. Мисол тариқасида у ATACMS ракеталарини Россия ҳудудига чекланган масофадан учириш рухсат берилганини айтган.

Бу эскалацияга олиб келдими? Йўқ. Аксинча, Путиннинг урушни кенгайтиришга уринишларига тўсқинлик қилди. Путин жавоб бердими? Йўқ”, деб таъкидлади Украина президенти.

Зеленскийнинг фикрича, Украинага Россия ҳудудига зарба беришга қанча кам чеклов бўлса, “Россия тинчлик йўлида ҳаракат қилишга шунча кўп ҳаракат қилади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россияга зарба бериш учун ўз ракеталарини ишлаб чиқмоқда