![Россия ТИВ Зеленскийнинг Москва билан музокаралар ҳақидаги баёнотини танқид қилди](/uploads/posts/2024-07/x2b47413ebc_photo_2024-07-24_20-00-40-pb-fc85a.webp.pagespeed.ic.hMM4kzoqip.webp)
Фото: “Известия”
Владимир Зеленскийнинг Москва билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлари “тинчлик формуласини” илгари суриш уринишидир, дея фикр билдирди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.
Биринчидан, ҳеч ким унга ишонмайди, Зеленский ҳамма нарсадан воз кечиши мумкин бўлган одам эканлигини ҳамма яхши тушунади. У ёлғон гапира оладиган одам. У ҳамма нарсадан воз кеча оладиган одам, ҳатто халқидан воз кечди, деди Захарова брифингда.
Унинг фикрича, бундай баёнотлар Қўшма Штатларда бўлиб ўтаётган сайловлардаги вазият билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қаранг, у Трампга суиқасддан сўнг қўнғироқ қила бошлади, эҳтимол, бу улар ёлғон баҳоналар билан муҳокамасига иложи борича кўпроқ мамлакатларни жалб қилишга уринаётган “тинчлик формуласи” деб аталмиш тарғиботнинг навбатдаги уринишидир, дея қўшимча қилган Захарова.
Аввалроқ Зеленский Москва билан музокаралар ўтказишга қўйган тақиқига қарамай, Россия вакиллари билан Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича музокаралар ўтказиш имкониятига рухсат беришини истисно қилмаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Нетаньяху маҳбусларни алмашиш учун шартлар мавжудлигини эълон қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x716c3c8996_photo_2024-07-23_22-04-04-imypoa3h.webp.pagespeed.ic.d6ogsHy_fP.webp)
Нетаньяху маҳбусларни алмашиш учун шартлар мавжудлигини эълон қилди
![Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди расм](/uploads/posts/2024-07/xd6fa72d2a1_66a3cd436cffa.webp.pagespeed.ic.vUM6J5p3Un.webp)
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди
![Украиналик собиқ ҳарбий: “Ҳудудларни қайтариш истаги заифлашмоқда” расм](/uploads/posts/2024-07/x721412db4a_photo_2024-07-24_19-25-16-1xrchkn1.webp.pagespeed.ic.EWpqZ-MNjH.webp)
Украиналик собиқ ҳарбий: “Ҳудудларни қайтариш истаги заифлашмоқда”
![Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар” расм](/uploads/posts/2024-07/x0f00f76ac5_photo_2024-07-24_22-53-05-yditg_bm.webp.pagespeed.ic.XU3uHgtufz.webp)
Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар”
![«Қамчиқ» довонида «Equinox» автомобили ёниб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x4dfbea68d2_01.webp.pagespeed.ic.CYyCi4uTWJ.webp)
«Қамчиқ» довонида «Equinox» автомобили ёниб кетди
![Москвада юқори мартабали офицернинг машинаси портлатилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf203d28d43_kz65t9i2xn5henv8cpjh0pwl__gpz5kn.webp.pagespeed.ic.do3d8tY69G.webp)
Москвада юқори мартабали офицернинг машинаси портлатилди
![Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди расм](/uploads/posts/2024-07/x74c4e5a1ca_01.webp.pagespeed.ic.us2XFhXiqp.webp)
Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди