![АҚШ собиқ разведкачиси: “Ҳаррис АҚШни Россия ва Хитой билан урушга бошлайди”](/uploads/posts/2024-07/xa9f9027eb2_photo_2024-07-24_21-23-50-lnbah1ej.webp.pagespeed.ic.9tWCMSk9Lh.webp)
Фото: ABC News
АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис давлат раҳбари лавозимини эгалласа, мамлакатни Россия ёки Хитой билан урушга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ собиқ денгиз разведка ходими Жек Пособетс маълум қилди.
"Агар шундай одамни президентлик курсисига ўтказсангиз, у Россия ва Эрон билан прокси-урушга, эҳтимол, Хитой билан тўғридан тўғри урушга рухсат беради. Кейин нима бўлишини ким билади?", - деди у.
Пособетс Ҳаррисни беқарор шахс деб атаган. Собиқ разведкачининг таъкидлашича, ҳамма уни бир қатор бемаъни интервьюлар, мамлакат чегарасидаги муаммолар ва Украинадаги вазият билан боғлайди.
21 июль куни Жо Байден президентлик сайловидан ўз номзодини қайтариб олган. Сиёсатчи партия ва мамлакат манфаатларига асосан шундай қарорга келганини айтган.
"Сизнинг президентингиз сифатида хизмат қилиш ҳаётимдаги энг катта шараф бўлди. Мен қайта сайланиш ниятида бўлган бўлсам-да, ўз партиям ва мамлакатим манфаатларига кўра, номзодимни рад этишим ва қолган муддат давомида фақат президентлик вазифамни бажаришга эътибор қаратишим керак деб ҳисоблайман", деган у.
Байден президентлик пойгасида Камала Ҳаррисни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Унинг таъкидлашича, демократлар Трампни сайловларда мағлуб этиш учун ҳозир бирлашиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-07/xc6a9f7b48c_rl5scmwmhjenqcjdxsrv-1bweixgdkg1.webp.pagespeed.ic.CHOa2fxatg.webp)
Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин
![Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди расм](/uploads/posts/2024-07/x9d92a66ca6_669fa5ee4b45c.webp.pagespeed.ic.cJ5o3th6OU.webp)
Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди
![Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x04e899646a_i9mlsvlbp_doxyysuyb2ykthfx8sd_vs.webp.pagespeed.ic.08d1he7aHd.webp)
Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди
![Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади расм](/uploads/posts/2024-07/xcc62a7c1b0_01.webp.pagespeed.ic.6EiYFye9gr.webp)
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади
![Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади расм](/uploads/posts/2024-07/x875e984dc1_5ecd57d977e0e2edae6e7cda72649.webp.pagespeed.ic.7CIPhA9Q2M.webp)
Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади