![Қозоғистонда маст ҳолда автомобиль бошқарган имом 15 суткага қамалди](/uploads/posts/2024-07/xee1ae2f072_photo_2024-07-25_14-30-59-wveeof2o.webp.pagespeed.ic.RDLLHYes_S.webp)
Фото: Очиқ манбалардан олинди
Қозоғистонда Қўстанай бош имоми Бахитбек Тажимбет маст ҳолда машина бошқаргани учун 15 суткага қамалди. Мусулмонлар диний бошқармаси имомни лавозимидан четлатиб, мусулмонлардан узр сўради.
“Тажимбет Бахитбек Нургабилович Қозоғистон Жиноят кодексининг 608-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилсин, 15 суткага қамоққа олиш ва 7 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин”, дейилади суд қарорида.
Маълум бўлишича, воқеа 23 июль куни содир бўлган. Имом клуб яқинида маст ҳолда Toyota Highlander автомобилини ҳайдаб кетаётганида қўлга олинган. Бироқ суд жараёнида у ўз айбини тан олмаган. Судда имомга нисбатан иш ёпиқ тарзда ўтказилган. Унинг айби тергов томонидан исботланган.
“Диний бошқарув тизимида ҳуқуқий нормалари ва одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузаётган шахслар диний соҳада ишлашга маънавий ҳуқуққа эга эмас. Мусулмонлар диний бошқармаси Бахитбек Тажимбетни номақбул хатти-ҳаракати учун Қўстанай вилояти бош имоми лавозимидан озод қилди. Бошқарма воқеани катта афсус билан қабул қилади ва мусулмон жамоатчилигидан узр сўрайди. Аллоҳ барчамизни ёмон ва пушаймон бўладиган ишларни келтириб чиқарадиган худбин истакларимиздан ҳимоя қилсин”, дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x6af4933a60_nm-ksgjuhyt.webp.pagespeed.ic.wlG1sS0K8h.webp)
Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
![Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин расм](/uploads/posts/2024-07/xc6a9f7b48c_rl5scmwmhjenqcjdxsrv-1bweixgdkg1.webp.pagespeed.ic.CHOa2fxatg.webp)
Австрия Ўзбекистонга автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериши мумкин
![Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди расм](/uploads/posts/2024-07/x9d92a66ca6_669fa5ee4b45c.webp.pagespeed.ic.cJ5o3th6OU.webp)
Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди
![Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x04e899646a_i9mlsvlbp_doxyysuyb2ykthfx8sd_vs.webp.pagespeed.ic.08d1he7aHd.webp)
Россияга мигрантлар оқими сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди
![Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади расм](/uploads/posts/2024-07/xcc62a7c1b0_01.webp.pagespeed.ic.6EiYFye9gr.webp)
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади
![Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади расм](/uploads/posts/2024-07/x875e984dc1_5ecd57d977e0e2edae6e7cda72649.webp.pagespeed.ic.7CIPhA9Q2M.webp)
Маск: Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади