22:18 / 25.07.2024
62

Париж Марказий осиёликларга ишончини йўқотмоқда

Париж Марказий осиёликларга ишончини йўқотмоқда
Фото: БАИ медиа.к
Франция махсус хизматлари Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар ўртасида кенг кўламли текширув ўтказмоқда.

Париж “Исломий давлат”нинг (ИШИД) афғон бўлинмаси 26 июль куни бошланадиган Олимпиада ўйинларида оммавий ҳужум уюштириш учун диаспорадан фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Аксар жамоаларда текширувлар ўтказилганлигини Франция ИИВ раҳбари Жералд Дарманин тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари посцовет ҳудудидан Францияга келганларни “айниқса диққат билан кузатади”.

Reuters нашри Франция хавфсизлик аппарати биринчи бўлиб диққатини Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирларга қаратгани ҳақида хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари собиқ иттифоқ республикаларидан келган муҳожирлар ҳақида тезкор маълумотларни тўплаш ва уларнинг жамоалари билан тил топишишга ҳаракат қилаётганини айтган. Франциянинг тегишли идоралари яқинда Афғонистонга қўшни мамлакатларда яшовчи ва ёшларни интернет орқали ишга ёлловчи ўнга яқин ВX кураторларини аниқлашга муваффақ бўлган.

Маҳаллий ИИВга кўра, ўйинларга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аллақачон 1 миллион киши устидан текширув ўтказган. Улар кўнгиллилар, ишчилар ва Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги бошқа иштирокчиларни қамраб олган. Текширувлар натижасида 5 минг нафарга яқин кишига спорт тадбирларига киришга рухсат берилмаган.

Терроризмга қарши кураш бўйича америкалик экспертларнинг таъкидлашича, Франция разведка идораларининг тожик ёки ўзбек жамиятларига кириб боришга уринишлари муваффақиятсиз ва ҳатто зарарли бўлиши мумкин. Уларга кўра, Марказий осиёликларга босим ўтказиш қоралаш сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу, ўз навбатида, жиҳодчи ҳужайраларнинг ҳақиқий вакилларини топиш эҳтимолини камайтиради.

Франция раҳбарияти 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ёки 2012 йилда Лондонда бўлгани каби пойтахт ташқарисида тўлақонли Олимпия боғини қуриш ўрнига, тадбирнинг бир қисмини Парижнинг марказида маҳаллийлаштиришга, қолганларини эса шаҳар ташқариси бўйлаб ўтказишга қарор қилган.

"ВX феномени контекстида Франция хавфсизлик кучлари олдида турган муаммолардан бири шундаки, француз разведкаси Марказий Осиёда деярли ҳеч қандай муҳим активларга эга эмас. Афғонистоннинг ўзи, 2021 йилда хорижий қўшинлар эвакуация қилинганидан сўнг, Ғарб давлатлари учун янада кулранг ҳудудга айланган", дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Париж Марказий осиёликларга ишончини йўқотмоқда