15:43 / 26.07.2024
43

Италияда 140 килолик шаҳар мэри озиш учун ҳар ҳафта аҳоли билан сайр қилади

Италияда 140 килолик шаҳар мэри озиш учун ҳар ҳафта аҳоли билан сайр қилади
Фото: Instagram
Италиянинг Валдоббядене шаҳри мэри, 47 ёшли Лучано Фрегонезе ҳар пайшанба куни ортиқча вазндан халос бўлиш мақсадида маҳаллий аҳоли билан сайр қилади, деб ёзади “Правила жизни” нашри.

Ҳозирда унинг вазни 140 килограмм. Июнь ойида Фрегонезе учинчи марта шаҳар учун мэрлик сайловида ғалаба қозонди ва ўз нутқида саломатлигига яхшироқ ғамхўрлик қилишга ваъда берди. Сиёсатчи ўзининг аввалги вазни — 90 килограммга қайтиш ниятида. Фрегонезе 10 йил аввал биринчи марта мэр этиб сайланганида айнан шу вазнда эди.

Фото: The Guardian
Албатта, мендаги ортиқча вазн сабаби дангасалик ва ҳаракатсиз турмуш тарзи билан боғлиқ. Мэр лавозимида ишлашни бошлаганимдан бери мен спорт ва бошқа жисмоний фаолият билан шуғулланишни тўхтатиб қўйдим”, дея тан олади Фрегонезе.

Бундан ташқари, мен ашаддий хўранда одамман, ажойиб таомлар тайёрланадиган бундай шаҳарда парҳез тутиш қийин масала”, дейди у.

Фото: The Guardian
Валдоббядене шаҳрида 10 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. У Венето районининг марказида жойлашган. Кўча деворларида шаҳар мэри ўзини “семиз” деб ёзишган граффитиларни кўрганидан сўнг, Фрегонезе маҳаллий аҳоли билан югуриш ва ҳар ҳафта сайр қилишни йўлга қўйди. Сиёсатчининг оиласи ва шифокорлари ҳам уни қўллаб-қувватлади.

Шаҳар аҳолиси ҳар ҳафта мэр билан қиялик ва тепаликларга кўтарилишни ўз ичига олган 5,5 километрлик йўлни босиб ўтади.

Фото: The Guardian
Аввалига биринчи сайрга 45 киши келди. Бир ҳафтадан кейин эса иштирокчилар сони 113 нафарга етди, ўтган ҳафтада эса 215 нафар одам ва 12 та ит сайрда иштирок этди.

Лучано Фрегонезе сўзларига кўра, одамлар уни қўллаб-қувватлаш, янги танишлар орттириш ҳамда мэрга ўз саволларини бериш учун пиёда юриш марафонига келмоқда. Сайр давомида аҳоли мэрлик томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлган турли муаммолар ҳақида хабар бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италияда 140 килолик шаҳар мэри озиш учун ҳар ҳафта аҳоли билан сайр қилади