22:10 / 26.07.2024
19

ФҚБ суиқасд иши бўйича Дональд Трампни ҳам сўроқ қилмоқчи

ФҚБ суиқасд иши бўйича Дональд Трампни ҳам сўроқ қилмоқчи
Фото: Google Images
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни ҳаётига суиқасд бўйича тергов доирасида унинг ўзини ҳам сўроқ қилмоқчи. Бу ҳақда CNN телекомпанияси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу терговнинг стандарт қисмидир, чунки Трамп жиноятчининг нишони бўлган.

Аввалроқ ФҚБ директори Кристофер Рей Трампнинг қулоғига теккан нарса ўқми ёки телесуфлёр бўлагими, аниқ билмаслигини айтиб ўтганди.

14 июль куни Пенсилваниянинг Батлер шаҳридаги сайловолди митинги пайтида Дональд Трампга бир неча бор ўқ узилганди. Ўқ узган шахс махсус хизмат ходимлари томонидан ўлдирилган. У 20 ёшли Томас Метю Крукс эканлиги маълум қилинган.

Шунингдек, ФҚБ расмийлари Трампни ўлдирмоқчи бўлган шахс Байден ва бошқа жамоат арбобларини кузатиб юрганини айтиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ФҚБ суиқасд иши бўйича Дональд Трампни ҳам сўроқ қилмоқчи