Фото: anfdeutsch.com
Эрон Ислом инқилобий суди курд журналисти ва сиёсий фаол Пахшан Азизийни ўлимга ҳукм қилди, дея Hengaw инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.
Аёл “исён қилганликда” ва “ҳукуматга қарши қуролли қўзғолон кўтарган гуруҳларга аъзолик”да айбдор деб топилган. Шунингдек, у “Курдистон эркин ҳаёт партияси”да қатнашгани учун тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Азизий телефон қўнғироғи ва оиласи билан учрашиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинганди. Бир кун аввал аёл ташкилотга очиқ хат йўллаб, унда кўплаб қийноқлар ва таъқибларга учраганини ёзган.
Иш бўйича тингловлар май ва июнь ойларида бўлиб ўтган, бироқ эронлик адвокат бу ҳақда фақат 24 июль куни хабардор қилинган.
Эвин қамоқхонасининг аёллар бўлимидаги маҳбуслар Азизийнинг ўлим жазосига қарши норозилик билдириш учун ҳибсхона ҳовлисида иш ташлашган. Улар ўз камераларига қайтмасликларини эълон қилишган.
Пахшан Азизий Эрон разведка хизматлари томонидан 2023 йилнинг 4 августида ҳибсга олинган. Ўша йилнинг декабрь ойида у судсиз Эвин қамоқхонанинг аёллар бўлимига ўтказилган.
Азизий ҳуқуқ муҳофазаси фаолияти билан шуғулланган ва Курдистон минтақасида аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун курашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
Украиналик собиқ ҳарбий: “Ҳудудларни қайтариш истаги заифлашмоқда”
Қозоғистонда маст ҳолда автомобиль бошқарган имом 15 суткага қамалди
Украина терма жамоаси бош мураббийи Ироқ билан ўйиндаги мағлубият сабабини айтди
Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"
Нетаньяхуга қарши намойишчилар Вашингтонда Америка байроқларини ёқиб юборди
Нетаньяху Буюк Британияга қадам қўйса, ҳибсга олинади