Фото: AP
Буюк Британияга қарашли ҳарбий самолётлар Россия чегараси томон учирилган. Бу ҳақда Россия ҳукумати манбаларига асосланиб, The Moscow Timeс нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Британия ҳаво кучларига қарашли учта самолёт Россия ҳудудига киришга уринган. Бунга жавобан Қрим атрофида ҳаво радарлари ишлаб кетиб, фавқулодда тайёргарлик эълон қилинган.
Британия хатти-ҳаракатига жавоб бериш учун Россия Су-27 қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Қисқа муддат давом этган манёврлар оқибатида Британия самолётлари ҳаво ҳудудидан ҳайдаб чиқарилган.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Россия ҳудудига таҳдид солган самолётлар Буюк Британия Қироллик ҳаво кучларига тегишли РC-135 разведка самолёти ва иккита “Тайфун” қирувчи самолётлари бўлган.
“Россия қирувчи самолёти яқинлашганда, хорижий ҳарбий самолёт Россия Федерациясининг давлат чегарасидан тескари томонга бурилишни амалга оширди”, дейилган Россия ҳарбий маъмурияти баёнотида.
Манбага кўра, худди шунга ўхшаш ҳолат Британия ҳаво кучлари билан бир йил олдин ҳам кузатилган. Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳам Британия самолётлари Россия томон учиб ҳаво ҳудудини бузган. Кейинчалик улар тезкор манёврлар оқибатида ҳудуддан суриб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига ким мезбонлик қилиши маълум бўлди
Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади
Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар”
Қашқадарёда 12 яшар бола ҳеч ким йўғида дўконга киргани учун дўкон эгасидан калтак еди
Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди
Нетаньяху Буюк Британияга қадам қўйса, ҳибсга олинади