Фото: Тҳе Peopleъс Voice
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Британияга ташриф буюрган тақдирда, қўлга олиниши мумкин. Бу ҳақда Тҳе Peopleъс Voice манбаси хабар берди.
Манбада айтилишича, Бирлашган Қироллик олий суди Исроил етакчисига нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллашга де факто рози бўлган. Бу тартиб расман суд ҳайъатидан тасдиқ олса, бутун мамлакатда ишлай бошлайди.
Лондондаги ҳукумат аҳоли норозилиги ва ҳукуматдаги кескинликларни инобатга олиб, Халқаро жиноят суди томонидан эълон қилинган резолюциясини қабул қилишга мажбур бўлган. Ушбу резолюция Нетаньяхуни уруш жиноятлари ва геноцидда айблаб, унга нисбатан ҳибсга олиш тартибини эълон қилган эди.
“Халқаро жиноят суди томонидан эълон қилинган ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни қўллаб-қувватлаш Ғазода содир этилган ҳарбий жиноятларни жазосиз қолдирмаслик йўлида муҳим қадамдир”, дея ҳолатга муносабат билдирган Британия Лейбористлар партияси депутати Зараҳ Султана.
Кўплаб оммавий ахборот нашрлари Британияда юзага келаётган Исроилга қарши муросасиз кайфиятни Лейбористлар фаолияти билан боғлаган. Ушбу партия Исроил раҳбариятини кўп бора ҳарбий жиноятларда ва агрессия уюштиришда айблаган. Лондон олий раҳбариятини Исроил билан муносабатларни минималлаштиришга чақирган.
Янги тартибга кўра, Нетаньяхунинг Британияга ҳукумат номидан ташрифи уни ҳибсга олишга қаршилик қила олмайди. Британия ҳукумати Халқаро жиноят суди қарорига мувофиқ ҳаракат қилади.
Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга Исроил вакиллари муносабат билдирган. Ушбу баёнот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, бош вазирга нисбатан бундай муносабат халқаро муносабатларни инқирозга бошлаши айтилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди
Байден президентлик пойгасидан чиқиш қарорини тушунтирди
Аргентина футбол ассоциацияси Марокаш билан ўйиндан сўнг ФИФАга шикоят қилди
Украина дрони ўз ҳарбийларига қандай зарба бергани маълум қилинди
Хавьер Маскерано: "Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман"
Париж—2024. Жанубий Кореялик камончи жаҳон рекордини ўрнатди