![Исроил Ғазо секторидаги мактаб биносига зарба берди](/uploads/posts/2024-07/xbd065a8adf__c7uluwi8glnwidqiilng7-hqercccpb.webp.pagespeed.ic.BF13IhZCuw.webp)
Фото: EPA
Исроил армияси (ЦАҲАЛ) Ғазо секторидаги мактаб биносига ҳаво ҳужуми уюштирди, деб хабар берди BBC.
ҲАМАС назоратидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, зарба оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам жароҳатланган. Ярадорлар ва ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар кўп экани айтилмоқда. Ғазо фуқаролик мудофааси ушбу мактабдан кўчирилганлар учун бошпана сифатида фойдаланилаётганини айтди.
ЦАҲАЛ маълумотларига кўра, ҲАМАС террорчилари мактабдан ўз қўмондонлик ва назорат маркази сифатида фойдаланган, у ердан ҳужумларни режалаштирган ва қурол сақлаган. Ҳужум бошланишидан олдин, тинч аҳолига етказиладиган зарарни камайтириш бўйича «кўплаб чора-тадбирлар», жумладан, ҳаводан кузатув ва қўшимча разведка ишлари олиб борилгани таъкидланмоқда.
Исроилга кўра, ҲАМАС террорчилари ўз қўмондонлик марказларини жойлаштириш учун мунтазам равишда шифохоналар, мактаблар ва бошқа фуқаролик биноларидан фойдаланади. Охирги ҳафталарда бундай нишонларга 50 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирилди.
ЦАҲАЛ ҳарбий амалиётлар доирасида Ғазони мунтазам бомбардимон қилмоқда, унинг мақсади ҳамасчиларни тўлиқ йўқ қилиш ва Исроилга ҳужум пайтида террорчилар томонидан гаровга олинганларни озод қилишдир.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий ҳаракатлари оқибатида 38 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Исроилнинг минтақадаги ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони ҳақида мустақил ҳисоб-китоблар мавжуд эмас. БМТ, Қизил Хоч ва инсон ҳуқуқлари бўйича HRW ташкилоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларини умуман ҳақиқатга яқин деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди расм](/uploads/posts/2024-07/x74c4e5a1ca_01.webp.pagespeed.ic.us2XFhXiqp.webp)
Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди
![Қашқадарёда 12 яшар бола ҳеч ким йўғида дўконга киргани учун дўкон эгасидан калтак еди расм](/uploads/posts/2024-07/x3da27cb305_kll-jnaxby-n.webp.pagespeed.ic.neCKCChK9o.webp)
Қашқадарёда 12 яшар бола ҳеч ким йўғида дўконга киргани учун дўкон эгасидан калтак еди
![Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x7fccef08cf_fnotijdtn_nocdrjsc0tdguakv3c_xul.webp.pagespeed.ic.7KU2N0SNlQ.webp)
Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди
![Париж—2024. Ўзбекистон қийин кечган учрашувда Мисрга мағлубиятга учради расм](/uploads/posts/2024-07/x26cec3bd86_gettyimages-2163177804-2048x2048-odyvqfzy.webp.pagespeed.ic.ND1R7yWKvk.webp)
Париж—2024. Ўзбекистон қийин кечган учрашувда Мисрга мағлубиятга учради
![Ер орбитасида космик чиқиндилар миқдори рекорд даражага етди расм](/uploads/posts/2024-07/x273c5d32ec_01.webp.pagespeed.ic.sN7DgGMTmz.webp)
Ер орбитасида космик чиқиндилар миқдори рекорд даражага етди
![Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади расм](/uploads/posts/2024-07/x2e0caafeaf_66a26cad62dcf.webp.pagespeed.ic.8FAh0glKlI.webp)
Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади