00:19 / 28.07.2024
16

Индонезия санкцияларга қарамай, Россия нефтини сотиб олишда давом этади

Индонезия санкцияларга қарамай, Россия нефтини сотиб олишда давом этади
Фото: mk.ru
Индонезия санкцияларга қарамай, Россия нефтини сотиб олишда давом этади. Бу ҳақда Жакартадаги ҳукумат манбаларига таяниб, Reuters нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Индонезия ҳукумати мамлакатдаги ресурслар билан боғлиқ нисбатан муаммоли вазият туфайли Россия билан ҳамкорлик масаласини қайта кўриб чиқмоқда. Агар бу манфаатли деб топилса, Ғарб санкцияларига қарамай, Москва билан ҳамкорлик давом эттирилади.

Индонезияда давлат назорати остидаги нефтни қайта ишлаш уюшмаси “Pertamina” жорий йилнинг сентябрь ойида нефть сотиб олиш бўйича ўтказиладиган тендер иштирокчилари рўйхатига Россияни ҳам киритган. Эндиликда Москва мақбул шартлар асосида Жакартага нефть экспорти бўйича лойиҳалар таклиф қила олади.

“Pertamina” 2022 йилда Россия-Украина ҳарбий можароси бошланганида Москвадан импортни тўхтатган эди. Бу ҳаракат Ғарб санкциялари билан бирдамлик контекстида амалга оширилган. Икки йиллик танаффус давомида бирлашма нефть етказиб берувчиларда узлуксизлик ва нархлар ўзгариши каби ҳолатларни кузата бошлаган.

Индонезия Россиядан нефть импортига эмбарго жорий этган бўлса-да, санкциялар рўйхатига расман қўшилмаган. Чунки бу ҳукуматнинг Москва билан алоқалари жуда яхши бўлган ва икки томонлама манфаатдорликка асосланган.

Ғарбнинг Россия энергетика секторига қарши санкциялари, жумладан, Европа Иттифоқининг нефтга эмбаргоси ​​ва нархларни чеклаш механизми Хитой, Ҳиндистон ва Туркияни Россия нефтининг асосий харидорига айлантирган. Ҳозирда ушбу давлатлар Россия нефть экспортида 70 фоиздан ошиқ улушни эгаллаб турибди.

“Pertamina”нинг режалари билан таниш бўлган манбалардан бирининг айтишича, компания Россия нефтини фақат нархлар чегараси бўйича сотилган тақдирдагина сотиб олиши мумкин. Бунда бир баррел нефть учун максимал қиймат 60 доллар этиб белгиланади.

Ғарб ҳукуматлари Индонезиянинг қарорига эътироз билдирган. Жакарта раҳбарияти Москва билан алоқаларни қайта кўриб чиқишга, муқобил ва ишончли вариантларни танлашга чақирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезия санкцияларга қарамай, Россия нефтини сотиб олишда давом этади