Фото: Getty Images
Чехия хавфсизлик ва ахборот хизмати директори Михал Куделко Россия, Хитой ва Эроннинг разведка операцияларини Европа учун асосий таҳдид деб атади. Бу ҳақда у ČТК нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Куделконинг сўзларига кўра, дунё “қайнамоқда” ва глобал тўқнашув ёқасида турибди. Бошқа таҳдидлар қаторида у пропаганда, миграция, терроризм таҳдиди, ноқонуний қурол савдоси, киберҳужумлар ва сунъий интеллектни суиистеъмол қилишни ҳам санаб ўтди.
Чехиялик амалдор дунёдаги вазият “жуда жиддий” экани ва бу кўплаб соҳаларда ўз аксини бераётганини айтди. НАТО иттифоқчиларининг аксарияти яқин йилларда Россия ва альянс давлатлари ўртасида уруш бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас, деб ҳисоблайди. Эстония разведкачилари уруш 10 йил ичида рўй бериши мумкинлигини прогноз қилмоқда.
Бундесвер бош инспектори Карстен Броер Россия етарли даражада ҳарбий салоҳиятни ошириб, НАТО ҳудудига 5-8 йил ичида ҳужум қилиши мумкинлигини айтганди. У ҳозирда “Россия армияси Ғарбга йўналтирилаётгани”ни маълум қилган.
"Беш-саккиз йил ичида Москва қуролли кучлари НАТО ҳудудига ҳужум қилиш учун моддий база ва шахсий таркиб билан таъминланади", деган Броер. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Украина дрони ўз ҳарбийларига қандай зарба бергани маълум қилинди
Фарзанд она тарбиясига олиб берилди
«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?
Саксондан ортиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди
"Насаф" қайси позициялар учун легионерларни жалб қилмоқчи?
Париж-2024: Қозоғистоннинг ишонган боксчиси турнирни тарк этди