Фото: AP Photo
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларни айтиб ўтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Хоманаийнинг сўзларига кўра, Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришдир.
“Яна бир устувор йўналиш – Африка ва Осиё давлатлари каби дипломатик майдонимизни кенгайтира оладиган мамлакатлар билан муносабатлар”, — деди олий раҳнамо.
Шунингдек, у Эронни қўллаб-қувватлаган давлатлар билан мустаҳкам муносабатларни устувор деб билишини айтди. Хоманаий Европа давлатлари билан муносабатларни тилга олмаганини таъкидлади. У бу Эроннинг мазкур давлатларга нисбатан душманлигини англатмаслигини билдирди.
“Европа мамлакатларини устуворлик сифатида тилга олмаслигим сабаби, улар бир неча йил давомида бизга яхши муносабатда бўлмагани... Санкциялар, нефть, турли масалаларда, масалан, инсон ҳуқуқларига оид ёлғон баёнотларда... улар ёмон йўл тутишди”, — деб тушунтирди Хоманаий.
У агар Европа давлатлари ўзларини бундай тутмаса, улар билан муносабатлар ҳам Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига киришини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Украина дрони ўз ҳарбийларига қандай зарба бергани маълум қилинди
Фарзанд она тарбиясига олиб берилди
«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?
Саксондан ортиқ мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди
"Насаф" қайси позициялар учун легионерларни жалб қилмоқчи?
Чехия разведкаси Европага таҳдид солувчи учта давлатни маълум қилди