Фото: Sputnik
Агар Германияда АҚШнинг юқори аниқликдаги ракета комплекслари жойлаштирилса, Россия ўзини қисқа ва ўрта масофали ракеталарни жойлаштиришга мораторийдан озод деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин хабар берди.
Путин Ҳарбий-денгиз флотининг бош паради чоғида тегишли баёнотни берган. У бу Россия ҳарбий-денгиз кучларининг “қирғоқ қўшинлари имкониятларини ошириш”ни назарда тутишини айтган.
“Бугунги кунда бундай тизимларнинг бир қаторини ишлаб чиқариш бўйича якуний босқичдамиз. Европа ҳамда дунёнинг бошқа ҳудудларида АҚШ ва унинг сунъий йўлдошларининг ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда уларни жойлаштириш бўйича кўзгули чораларни кўрамиз".
Путиннинг таъкидлашича, Германияга жойлаштириладиган Америка ракеталари етиб борадиган ҳудудда “Россиянинг муҳим давлат ва ҳарбий бошқарув объектлари” бор.
“Ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин бўлган ракеталарнинг парвоз вақти тахминан 10 минутни ташкил қилади”, — деди Россия президенти. У вазиятни Совуқ уруш даври билан таққослади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Ишчанлик қобилиятини яхшилайдиган маҳсулотлар маълум қилинди
Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди
Адолатсиз қарор чиқарган судя 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Дунёдаги энг машҳур наркобаронлардан бири ҳибсга олинди
Грузияда 10 минг йил аввал яшаган бола скелети топилди