10:13 / 29.07.2024
118

Қозоғистонда Афғонистоннинг газланган анорли ичимлиги текширувдан ўтказилди

Қозоғистонда Афғонистоннинг газланган анорли ичимлиги текширувдан ўтказилди
Фото: “24.kg”
Афғонистонда ишлаб чиқарилган, Қирғизистонда тақиқланган Golden Life газланган анорли ичимлиги Қозоғистонда текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси Royal, Paradise, Маni, Pure, Golden Life анор таъмига эга алкоголсиз газланган ичимликларни санитария текширувидан ўтказди.

Кўрсатиб ўтилган газланган ичимликларнинг маркаланиши Божхона иттифоқининг “Озиқ-овқат маҳсулотларининг маркаланиши бўйича” техник регламенти талабларига мос келмаслиги аниқланди”, дейилади қўмита хабарида.

Қозоғистонлик мутахассислар ичимликлар солинган банкаларда “бўёқ моддаси (азорубин Е122) бор” деган огоҳлантирувчи ёзув йўқлигини аниқлади. Мазкур модда болаларнинг фаоллиги ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, қадоқларда ичимликларнинг таркиби ва озуқавий қиймати, шунингдек, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган.

Бу ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан Божхона иттифоқи техник регламентларининг мажбурий талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомиллари ўтказилмаганини кўрсатади”, деди вазирлик.

Қўмита текширув натижаларини “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасига юборган. Улар савдо корхоналарини тегишли рухсатномаларсиз ушбу маҳсулотларни сотиб олмаслик ҳақида огоҳлантириши керак. Golden Life ва бошқа ичимликларни сотишга ҳали расмий тақиқ йўқ. Қозоғистонликлар орасида газланган ичимлик истеъмол қилгандан кейин заҳарланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Афғонистоннинг газланган анорли ичимлиги текширувдан ўтказилди