10:37 / 29.07.2024
77

Шимолий Кореяда юз берган сув тошқини сабаб 5 минг киши эвакуация қилинди

Шимолий Кореяда юз берган сув тошқини сабаб 5 минг киши эвакуация қилинди
Фото: KCNA
Шимолий Кореяда 29 июль куни сув тошқинидан жабр кўрган 5 минг нафар фуқаро фавқулодда эвакуация қилинган. Бу ҳақда Шимолий Корея давлат матбуотига асосланиб, AP News нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, 27 июль куни Корея Халқ Демократик Республикасининг шимоли-ғарбий қисмида юз берган сув тошқини мамлакатнинг кўплаб ҳудудларига талафот етказган. Муҳим аҳоли пунктлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган.

Тошқин содир бўлган ҳудудда 5 мингдан ортиқ фуқаро қолиб кетган. Уларни қутқариш учун мамлакат раҳбари Ким Чен Ин фавқулодда эвакуация режаси ишлаб чиқишга буйруқ берган.

Кўплаб нашрлар тошқин Хитой билан чегарада рўй берганини ёзган. Икки мамлакат ўртасидан оқиб ўтувчи дарёда сув сатҳи ниҳоятда кўтарилиб кетган ва тартибсиз равишдаги тошқинларни келтириб чиқарган.

Фуқароларни қутқариш миссиясига 10 га яқин ҳарбий вертолёт, денгиз флоти ва ҳукумат қайиқлари сафарбар қилинган. Қутқарув гуруҳлари чегара ҳудудидаги Синийжу ва Ийжу шаҳарларига юборилган.

Шимолий Корея расмийлари тошқиндан ҳалок бўлганлар сони ва табиий офат олиб келган талафот кўламини ошкор қилмаган. Қутқарув ишларига сафарбар қилинган 10 га яқин вертолёт ёмон об-ҳавога қарамай аҳолини кўчириш учун бир неча марта қатновларни амалга оширган ва натижада жабрланганлардан 4200 нафари қутқарилган.

Мамлакат раҳбари эвакуация ишларига шахсан раҳбарлик қилган, жабрланганларга озиқ-овқат ва бошқа зарурий буюмларни етказиб беришга буйруқ берган. Етакчи, шунингдек, тикланиш ва ёрдам ишлари бўйича вазифалар ҳам қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяда юз берган сув тошқини сабаб 5 минг киши эвакуация қилинди