![Эрон ва Покистондан бир кунда 5000 дан ортиқ афғонистонлик чиқариб юборилди](/uploads/posts/2024-07/x300d634e81_photo_2024-07-29_09-51-06-wdbsq6xt.webp.pagespeed.ic.Q5qm9lZd5k.webp)
Фото: Ariana News
Покистон ва Эрондан бир кунда 5000 дан ортиқ афғонистонлик қочқинлар чиқариб юборилди. Бу ҳақда Ariana News хабар берди.
Афғонистон қочқинлар ишлари бўйича вазирлик маълумотларига кўра, 5,303 нафар қочқин 27 июль куни Нимроз вилоятидаги Пул-э-Абришам чегарасидан, Қандаҳор вилоятидаги Спин Болдакдан, Ҳирот вилоятидаги Ислом Қалъадан ва Нангарҳар вилоятидаги Toрxам дарвозасидан мажбуран қайтарилган ва кўчирилган. Бу ҳафтанинг бошида икки мамлакатдан депортация қилинган яна 17 минг нафар муҳожирга қўшимча бўлди.
Айни пайтда Эрондаги афғон муҳожирларига нисбатан салбий муносабатнинг янги тўлқини бошланди. Бу ўтган ҳафта охирида Теҳронда Эрон фуқароси ўлдирилганидан кейин содир бўлди. Тахминларга кўра, эронлик фуқаро уч нафар афғон муҳожири томонидан ўлдирилган. Сўнгги бир неча ой ичида Эрон ва Покистондан депортация қилинган кўплаб муҳожирлар икки давлат полицияси томонидан кўрсатилган муносабатдан шикоят қилган.
Покистон ва Эрон расмийлари афғон муҳожирларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳақидаги айбловларни бир неча бор рад этиб, улар билан халқаро қонунларга мувофиқ муомала қилиш ва афғонларни ҳужжатларсиз депортация қилишни ўзларининг қонуний ҳуқуқлари деб ҳисоблашини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди" расм](/uploads/posts/2024-07/xa9af87385e_242132.webp.pagespeed.ic.bHJBH2JFys.webp)
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Япония шимолида кучли ёғингарчилик сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/x87b63a3bc5_arabiya-3g5lrr6l.webp.pagespeed.ic.CyUGohMdgC.webp)
Япония шимолида кучли ёғингарчилик сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди
![Миясига Neuralink чипи ўрнатилган илк бемор “машина”га фикр кучи билан ёзишни ўргатмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/x348a0fcfae_66a3c48ac4473.webp.pagespeed.ic.om6HBIFhWe.webp)
Миясига Neuralink чипи ўрнатилган илк бемор “машина”га фикр кучи билан ёзишни ўргатмоқда
![Исроил: «Ҳизбуллоҳ»га урушнинг олдини олиш учун «сўнгги имконият» берилади расм](/uploads/posts/2024-07/x8cd5551365_mtbr8tk87jk2ltbenbjq6u_xwifcch7.webp.pagespeed.ic.fZf-GWCTIv.webp)
Исроил: «Ҳизбуллоҳ»га урушнинг олдини олиш учун «сўнгги имконият» берилади