Фото: defence-ua.com
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 1,5 миллиард доллар ва 200 миллион доллар миқдорида иккита янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди.
«АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) жамғармаларидан 1,5 миллиард долларлик йирик ёрдам пакетини эълон қилади», дейилади Пентагон хабарида.
200 миллион долларлик иккинчи ёрдам пакети Киевга АҚШ президенти фармони билан маблағ ажратиш имконини берувчи Президентлик ваколати механизмидан фойдаланган ҳолда юборилади.
Ҳарбий ёрдам доирасида Қўшма Штатлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар, HIMARS учун снарядлар, RIM-7 ракеталари, шунингдек, Javelin учун миномёт ва ўқ-дорилар билан таъминлайди. Бундан ташқари, ёрдам пакетлари хавфсиз алоқа тизимлари ва сунъий йўлдош тасвирлари хизматларини ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
Кимё халқаро университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Фарғоналик аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериладиган алиментни олдиндан тўлаб қўйди
Британия ҳарбий самолётлари Қора денгиз бўйлаб Россия ҳудудига учирилди
2024 йилги АҚШ сайловлари Марказий Осиё билан муносабатларга қандай таъсир қилади?