Ким Чен Ин ва қизи Ким Чжу Э.
Фото: Rg.ru
Жанубий Корея миллий разведка хизмати (NIS) маълумотларига кўра, КХДР ҳукумати Ким Чжу Эни мамлакат раҳбарлиги учун «кучли номзод», деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Ким Чен Иннинг қизи оммага кўпроқ кўриниш бераётганига қараб NIS шундай хулосага келган.
Шимолий Корея раҳбарининг ўзгариши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлиши Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашиб бораётгани билан боғлиқ. Жанубий Корея разведкаси тўплаган маълумотларга кўра, унда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфи юқори, бу стресс, тамаки ва алкоголга ружу қўйиш оқибати бўлиши мумкин.
Ким Чжу Э — ягона танлов эмас, келгусида Шимолий Корея ҳукумати бошқа номзодларни, жумладан, КХДР раҳбарининг бошқа фарзандларидан бирини танлаши ҳам мумкин, дейилади NIS баёнотида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди