Фото: Globallookpress
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Ливанга эҳтимолий ҳужуми оғир оқибатларга олиб келадиган жиддий хато бўлишидан огоҳлантирди.
Эрон расмий ахборот агентлиги IRNA хабарига кўра, президент Пезешкиён француз ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилган.
Суҳбат чоғида томонлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва минтақавий тадбирларни муҳокама қилдилар.
Пезешкиён Макронга Эроннинг Франция билан муносабатларни ҳалоллик ва ўзаро ишонч асосида ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Исроил ҳужумлари оқибатида минтақада юзага келган тарангликка тўхталган Пезешкиён, Ливаннинг жанубий чегараларида Исроил билан кескинлик кучайишидан хавотир билдирди.
«Сионистик режимнинг Ливанга ҳужуми жиддий хато бўлиб, у даҳшатли оқибатларга олиб келади», - дея огоҳлантирди Эрон президенти.
Франция президенти Макрон, ўз навбатида, Эроннинг Франция ва бошқа Европа давлатлари билан муносабатлари ривожланишига умид билдирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди