
Фото: Anadolu Agency
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати чегара чизиғи бўйлаб Исроил армиясининг 3 та ҳарбий базасига ҳужум уюштирганини эълон қилди.
«Ҳизбуллоҳ» ўзининг расмий Telegram аккаунтида Исроил армиясига ҳужум ҳақида баёнот берди.
Баёнотда «Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг чегарадаги Раҳиб, Маликия ва Бағдодия ҳарбий базаларига бошқариладиган ракеталар, «катюша» ракеталари ва тегишли қуроллар ёрдамида ҳужум қилгани қайд этилди.
2023 йил 8 октябрдан бери Исроил армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги чегарада содир бўлган тўқнашувларда 386 «Ҳизбуллоҳ» аъзоси ва 18 Исроил аскари ҳалок бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар