19:00 / 30.07.2024
7

Ҳиндистонда кўчкилар оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кўчкилар оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
Фото: RТЕ+
Ҳиндистоннинг Керала штатида кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчкилар камида 90 нафар кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Times of India хабар берди.

"Мен Ваянад округидаги кўчкилар ҳақидаги хабарлардан қайғудаман. Ўз яқинларини йўқотганлар, жабрланганлар учун дуодаман", дейди мамлакат бош вазири Нарендра Моди.

Сиёсатчининг аниқлик киритишича, ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. У, шунингдек, Керала бош вазири Пинарайи Вижаян билан суҳбатлашган ва унга марказий ҳукуматдан барча ёрдамни ваъда қилган.

Табиий офат туфайли штатдаги энг кўп зарар кўрган Ваянад тумани бўлган. У ерда қидирув-қутқарув ишларини Ҳиндистоннинг табиий офатларга қарши кураш бўйича миллий бошқармаси, ўт ўчирувчилар ва полиция вакиллари олиб бормоқда. 100 нафарга яқин тинч аҳоли аллақачон қутқариб олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда кўчкилар оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди