![Британияда тартибсизликлар: 39 полициячи жароҳат олди](/uploads/posts/2024-07/xa4df022010_2m9qco3hk_dclnt7mbzlpzzxt9ckxkz7.webp.pagespeed.ic.Uxc4wJrsq7.webp)
Фото: SCANPIX / Richard McCarthy / PA via AP
Британиянинг Саутпорт шаҳрида ўнг экстремистлар келтириб чиқарган тартибсизликлар вақтида 39 нафар полициячи жароҳат олди. Улардан 27 нафари шифохонада, деб хабар берди минтақавий тез ёрдам хизмати 31 июл, чоршанбага ўтар кечаси. Полиция маълумотларига кўра, зобитларнинг суяклари синган, мияси чайқалган ва бошқа жароҳатлар олган. Норозилик муносабати билан полиция бир кун давомида гумондорларни қидириш ва ҳибсга олиш учун кенгайтирилган ваколатларга эга бўлди.
Тартибсизликлар болалар рақс студиясига пичоқ билан ҳужум уюштирилгани ва уч қиз ҳалок бўлганидан кейинги кун бошланган. Қоидабузарлар маҳаллий масжид ва полиция ходимларига ғиштлар отган, машиналар ва чиқинди қутиларини ёқиб юборган. Полиция маълумотларига кўра, тартибсизликда асосан ўта ўнг исломофоб «Инглиз мудофаа лигаси» гуруҳи аъзолари қатнашмоқда.
«Жамият билан бундай муносабатда бўлиш керак эмас, айниқса душанба кунги воқеалардан ҳануз азоб чекаётган одамларга нисбатан», деди Мерсисайд графлиги полицияси бошлиғи ёрдамчиси Алекс Госс.
Саутпортдаги болалар студиясига пичоқ билан уюштирилган ҳужум
Ҳужум Hart Space Studious биносида, қўшиқчи Тейлор Свифтга бағишланган, 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун йога ва рақс бўйича мастер-класс ўтказилаётганда содир бўлди. Ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди. Мерсисайд полицияси 30 июл, сешанба куни маълум қилишича, 9 ёшли қизалоқ олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Аввалги кунги ҳужумда ҳалок бўлган қолган икки қиз 6 ва 7 ёшда эди. Яна саккиз нафар бола ва икки ёши катта шахс шифохоналарда қолмоқда. AP хабарига кўра, катталар ва беш нафар боланинг аҳволи оғир.
Қўшни Бэнкс шаҳрида яшовчи 17 ёшли йигит ҳужум қилишда гумонланиб ҳибсга олинган. Полициянинг айтишича, у ёлғиз ҳаракат қилган ва ҳужум терроризм билан боғлиқ эмас. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчи Британияда туғилганини таъкидлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради расм](/uploads/posts/2024-07/xf110907f68_920__95_3554928668.webp.pagespeed.ic.drjStLlOyc.webp)
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди расм](/uploads/posts/2024-07/xaa37fac0eb_photo_2024-07-29_13-00-02-nuz0dhgj.webp.pagespeed.ic.6o00GivtZV.webp)
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![Москва вилоятида қорнида ўқ бўлган бола дунёга келди (фото) расм](/uploads/posts/2024-07/xbd6d4736f2_photo_2024-07-28_09-12-54-8hw5lrkj.webp.pagespeed.ic.4ZglHI_C6R.webp)
Москва вилоятида қорнида ўқ бўлган бола дунёга келди (фото)
![ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилди расм](/uploads/posts/2024-07/x5e400e40bc_photo_2024-07-31_08-10-45-w0tqaatb.webp.pagespeed.ic.g5SCZUsh3F.webp)
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилди