Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга унинг туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида хабар берди.
"Бугун Грознийда “Ахмат” Осиё жанг лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдор отни топширдим. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўтган туғилган куни муносабати билан совға. Унинг жониворларга бўлган муҳаббатини билганим учун бу совға унга маъқул келишига ишонаман. Отлар жуда яхши ва ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда ўзларини жуда муваффақиятли намоён этган", дейди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Чеченистон ва Ўзбекистон ўртасида “яқин қардошлик муносабатлари” шаклланган.
"Шубҳасиз, бунда шахсан Шавкат Миромоновичнинг хизмати катта. Биз ҳам Чеченистон, ҳам Ўзбекистон тараққиётига хизмат қиладиган тажриба ва билимларимизни фаол алмашиб келмоқдамиз. Ўзбекистон халқига фаровонлик, Шавкат Мирзиёевга эса узоқ умр ва мамлакатни ривожлантириш бўйича режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман", дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.
Рамзан Қодиров, Шавкат Мирзиёев, зотдор от, совға қилди “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...