13:13 / 31.07.2024
222

Россия Украина пойтахтига йирик дрон ҳужумини амалга оширди

Россия Украина пойтахтига йирик дрон ҳужумини амалга оширди
Фото: Reuters
Россия армияси Украина пойтахтига 31 июль куни йирик дрон ҳужумини амалга оширган. Бу ҳақда Украинадаги манбаларга таяниб, Reuters нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, 31 июлга ўтар кечаси Киевда ҳаво радарлари ва сигналлари ишлаб кетган. Шаҳарда тун бўйи фавқулодда вазият сақлаб турилган. Пойтахт осмонида бир неча ўнлаб рус дронлари кузатилган.

Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко ўтган тундаги вазият ҳақида ҳисобот тақдим этган. Унга кўра, чоршанба куни тонгги 6:30 га қадар 30 дан ортиқ рус дронлари йўқ қилинган. Ушбу ҳужум Россиянинг июль ойи давомида Киевга амалга оширган еттинчи дрон ҳужуми бўлган.

Бутун уруш давомида дронлар ёрдамида Украинага қилинган энг оммавий ҳужумлардан бири содир этилди. Ҳужумлар қайтарилди. Ҳозирги вақтдаги тезкор ҳисоботга кўра, Киевда қурбонлар ва йўқотишлар йўқ”, деган Попко ҳодиса юзасидан билдирган муносабатида.

Россия давлат ахборот агентликлари Украинада жанг қилаётган рус бригадалари тарқатган баёнотларга асосланиб хабар беришича, дрон ҳужумлари Украина бўйлаб асосан бир қанча ҳарбий аэропортлар ва ҳарбий омборларга қаратилган. Руслар тақдим этган версияда ҳужум муваффақиятли бўлгани кўплаб омборлар йўқ қилингани айтилган.

Киев мери Виталий Кличко пойтахтга ҳужум бир нечта йўналишдан амалга оширилганини хабар берган. Бу эса мудофаа тизимлари ишини қийинлаштирган.

Reuters манбаси гувоҳларга таяниб хабар беришича, кечаси ҳаво ҳужумини қайтаришда фойдаланилган Украина ҳаво-мудофаа тизимларида портлашлар содир бўлган. Уриб туширилган дронлар тартибсиз равишда қулагани оқибатида кўплаб иншоотларга зарар етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украина пойтахтига йирик дрон ҳужумини амалга оширди