![Японияда гуруч захираси рекорд даражада камайиб кетди](/uploads/posts/2024-08/x25b7562df6_tng0friuqehkzoxly2xmi2zq03wnkfgc.webp.pagespeed.ic.szRd-0wdlD.webp)
Фото: Getty Images
Японияда гуруч захираси туристлар оқими ва ҳосилдорликнинг камайиши сабаб сўнгги ўн йилликдаги энг паст даражага тушиб кетди, деб хабар беради The Guardian.
Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг июнь ойида нодавлат секторда гуруч захираси 1,56 миллион тоннага тушиб кетган — бу ўтган йилнинг мос даврида кузатилган ҳолат билан таққослаганда 20 фоизга кам демак. Мазкур рақамлар бу борадаги маълумотларни тўплаш бошланган 1999 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Гуруч захирасининг кескин камайиб кетишига 2023 йилда кузатилган иссиқлар сабаб бўлган, натижада бу ҳосилга салбий таъсир кўрсатган. Хусусан, ўтган йилнинг сентябридаги ҳарорат Японияда охирги 125 йилдан кузатилган энг иссиқ ой бўлди.
Танқислик сабаб гуруч нархи кўтарилиб кетган. Улгуржи савдо қиладиганлар захираси секин-аста камайиб бормоқда, айрим супермаркетлар эса нархларни ошириш ва савдо ҳажмини чеклашга мажбур бўляпти. Бундай вазият сентябрга қадар, янги ҳосил савдога чиққунига қадар давом этиши кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий вакили Хироши Итакуранинг маълум қилишича, гуруч захирасининг рекорд даражада тушиб кетишига бир неча омиллар, хусусан, юқори ҳарорат, сув етишмовчилиги ва хорижлик туристлар оқими сабаб бўлган.
Сўнгги бир йилда гуручга бўлган талаб кутилмаганда 7 миллион тоннагача ошиб кетган ва маҳаллий ҳукумат буни туристларнинг келиши билан боғламоқда: 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Японияга 17,78 миллион турист келган — бу пандемиядан олгинги даврга нисбатан 1 миллион кишига кўп демак. Вазирликка кўра, кунига икки маҳал гуруч истеъмол қиладиган туристлар талабнинг 51 минг тоннага ошишига олиб келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
![Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди расм](/uploads/posts/2024-07/xaa37fac0eb_photo_2024-07-29_13-00-02-nuz0dhgj.webp.pagespeed.ic.6o00GivtZV.webp)
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
![Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради расм](/uploads/posts/2024-07/xf110907f68_920__95_3554928668.webp.pagespeed.ic.drjStLlOyc.webp)
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
![«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74bc1868a8_ucltw2uzkemnlvoa1ykpprn4xgd5rqmg.webp.pagespeed.ic.NkxlFgYb74.webp)
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
![2024/2025 ўқув йилидан талабалар ётоқхонасига жойлашиш тўлиқ онлайн бўлади расм](/uploads/posts/2024-07/x4a5f3886fb_epp6j5x3fz7n8aq.webp.pagespeed.ic.LVad9iCa-e.webp)
2024/2025 ўқув йилидан талабалар ётоқхонасига жойлашиш тўлиқ онлайн бўлади
![Хитой Украина ташқи ишлар вазирининг ташрифидан кейин дронлар экспортига қўйилган чекловни кенгайтирди расм](/uploads/posts/2024-08/xc7eb9cd6bc_lhj7gkzr0gmigbm1fg-67ugsrswhdeo.webp.pagespeed.ic.mLT3HGhxpi.webp)
Хитой Украина ташқи ишлар вазирининг ташрифидан кейин дронлар экспортига қўйилган чекловни кенгайтирди