58
Индонезиянинг янги президенти “буюк дўст” Россия билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишга ваъда берди
Фото: Reuters
Индонезиянинг янги раҳбари Россия билан алоқаларни кучайтиришга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Индонезиянинг сайланган президенти Прабово Субианто Россия етакчиси билан учрашган. Учрашувда икки томон ўртасида мудофаа, энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинган.
Прабово Субианто ҳозирга лавозимига қадар мамлакат мудофаа вазири сифатида фаолият юритган. Эндиликда эса у Жоко Видододан кейинги мамлакат президентига айланади.
“Биз Россияни буюк дўст деб биламиз. Мен бу муносабатларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашда давом этишни истардим. Тарихимизда биз учун қийин бўлган пайтларда Россия ҳар доим бизга кўп жиҳатдан ёрдам берганини эслаймиз”, деган Индонезия ҳукуматининг янги раҳбари.
Прабово, шунингдек, мудофаа ва атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга хайрихоҳлигини билдирган. У, шунингдек, индонезиялик талабаларни Россияга тиббиёт соҳасини ўрганиш учун юбориш ниятини билдирган.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг Индонезия билан алоқалари яхшиланаётгани, Жакартанинг “махсус операция”даги роли ошаётганини билдирган. Индонезия ҳукумати урушни тугатиш борасида самарали ечимлар тавсия қилаётгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
Исроил: «Ҳизбуллоҳ»га урушнинг олдини олиш учун «сўнгги имконият» берилади
"Андижон"нинг сербиялик легионери: "Бу жамоада тўп суриш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман"